-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Кичик лоқайдлик катта фожиаларга олиб келади

12.06.2018

Биринчи ҳолат:

Автобус тирбанд. Қўлида оғир сумкалар билан автобусга кекса одам чиқади. У атрофга қарайди. Ёшлар бобога кўзи тушишидан чўчиган кўйи ерга, қўлидаги телефонига ёки китобларига қараб олишган. Бобо хўрсинади.

Иккинчи ҳолат:

Яна ўша автобус. Бобо оғир юклари билан автобусга чиқиб, атрофга қарайди. Шу ҳолатда ўриндиқларда ўтирган ёшлар бирданига ўрнидан туриб жой беради. Бобо жилмаяди.

Одоб-ахлоқ миллий қадриятларимиз ўзаги.

Экранда титр:

Барча қадриятлар эзгулик туфайли барҳаётдир. Бизнинг барча қонунларимиз миллий қадриятларимиз асосида вужудга келади. Бош Қомусимиздаги барча моддаларга ҳам миллий қадриятларимиз асосдир.

АТ: “АСАКА БАНК” РАҲБАРИЯТИГА:

ШИОР ФАҚАТ КЎЗБЎЯМАЧИЛИК УЧУНМИ?

Масалага адлия аралашди. Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида яшовчи фуқаро Г.Мухаммадова адлия бошқармасига мурожаат қилди. АТ “Асака банк” Сирдарё вилоят филиали ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози фуқарога кредит ажратилди.

 Г.Мухаммадова шу йилнинг март ойида банкка кредит ажратишларини сўраб, зарур ҳужжатларни топширган. Бироқ банк мутасаддилари фуқарога кредит ажратишни пайсалга солиб келишган. Ҳозирги кунда банк мутасаддилари “Қўлини кўксига қўйиб, мана кредит, олинг, биз сиз билан, сизга кўмаклашамиз”, деб ҳатто уйма-уй юрганларида бундай ҳолат қулоққа бошқача эшитиларкан.

Адлия аралашуви билан чорвачиликни ривожлантириш учун 7 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан фуқаро томонидан сўралган 3 йил муддатга 7 500 000 сўм кредит ажратиладиган бўлди. Банкнинг кредит бўлими томонидан мурожаат ижобий ҳал қилинди.

Бироқ бу масала адлия идорасига етиб келмагунча ҳам ҳал бўлиши мумкин эди-ку? Фуқаронинг ишончини оқлаб, тез фурсатда кредит расмийлаштирилганда, Г.Мухаммадова улардан мамнун ҳолда идорани тарк этмасмиди? Ёки “Келинг, кредит берамиз, эшикларимиз сиз учун очиқ”, деган чақириқ ва шиорлар фақатгина кўзбўямачилик учунми? Билмадигу, аммо “Ёпиғлиқ қозон, ёпиғлигича қолади”, деганлар янглишади. Чунки фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар ноқонуний ҳолатлар юз берганда, уларни бартараф этиш чораларини кўради. Фақатгина фуқаролар мурожаат этсалар кифоя.

Азизбек МАВЛОНОВ,

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими