-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия вазирлигида бир гуруҳ ОАВ вакиллари тақдирланди

29.06.2018

27 июнь мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади.

 

Ушбу сана муносабати билан Адлия вазирлигида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишда ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келаётган ТВ, радио, газета ҳамда илғор интернет нашрлари журналистларини табриклаш маросими бўлиб ўтди.

 

адбирда Адлия вазири иштирок этиб, таклиф этилган оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам муносабати билан табриклаб, уларнинг юртимизда рўй бераётган янгиланишлар ва ўзгаришлардан ўз вақтида хабардор этиш, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини юксалтиришдаги роли ҳақида ўз фикрларини билдирди.   

 

Эсдалик совғалари берилиб, “Адлия органлари тарихи” музейига экскурция уюштирилди.