-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳамкасбларимиз ҳаётидан: “Шифоньерни ушлаб тургандим”

09.07.2018

Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида катта муҳаррир вазифасида ишлаган пайтимдаги бир воқеа ҳеч ҳам ёдимдан кўтарилмайди. Чунки бу мудҳиш воқеа туфайли кўплаб одамларимиз, ёш болалар ҳам жабр кўришганди.

1976 йилнинг 8 август куни Бухорода кучли зилзила содир бўлди. Зилзила маркази Газли шаҳри эди. Шу куни эрталабки 8:00 ларда еростидан даҳшатли овоз келди — зилзила бошланди. Уйи­миз кўпқаватли бинонинг биринчи қа­ватида бўлганлиги учун ўғлимизни кў­тариб чаққонлик билан ташқарига отил­дик. Бошқа қўшниларимиз биздан кейин бир-бирини етаклашиб зўрға чиқишди. Шунда “Бухоро ҳақиқати” газетаси бў­лим мудириман, деб пот кийиниб юрадиган Розиқ Рўзиев кўринмади. Кечки пайт уни учратиб қолдим:

— Розиқ ака, зилзила бошланганда янгамулло ва болаларингиз ташқарига чиқди, аммо сизни кўрмадим ёки уйдамасмидингиз? — сўрадим у кишидан.

— Уйда эдим. Яқинда янги ши­фоньер олгандим, шу ағдарилиб кетиб, идиш-товоқлар синмасин, деб ушлаб тургандим, — деди Розиқ ака жиддий қиёфада.