-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Жараён: Ҳафталаб натижа кутмадим...

11.07.2018

Ҳафталаб натижа кутмадим

— Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишим учун кўп­ вақт кетгани йўқ. Ўн беш дақиқада қўлимга гу­воҳномани беришди. Эски ҳужжатни топшириш, ари­за ёзиш ва тўловларни тўлаш учун жуда қисқа дақиқалар етарли бўлди. Энг муҳими, узоқ навбат кутиб, ҳафталаб натижани кутмадим. Тўғриси, ишим жуда тез ҳал бўлганидан қойил, деб юбордим.

Абдуҳамид МАМАЮСУПОВ, Қўқон шаҳри

Бир соатга етмай гувоҳнома олдим

— Илгари тадбиркор бўлиш мақсадида гувоҳнома ­олиш учун қанча идорама-идора юриш, сарсон бўлиш, энг ёмони, навбат кутиб “сарғайиш” керак эди. Бу ҳам етмагандек, шу куннинг ўзида ишинг битмасди. Бугун эса ҳаммаси бошқача. Уйда тикувчилик корхонаси очиб, қўни-қўшниларимни иш билан таъминладим. Корхона очиш қийин бўлмади. Қўқон шаҳар давлат хизматлари марказига келиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бир соатда гувоҳнома олдим. Шу билан бирга марказ ходимлари ҳам керакли тавсияларни, йўл-йўриқларни кўрсатишди. Биз тадбиркорларга яратилган бундай имконият, яъни тезкорликдаги хизматлар вақтимизни тежайди. Келгусида ишонч билан фаолият юритишимизга мадад бўлади.

Муслима ПИРНАЗАРОВА, Дўстлик тумани

Мурожаатим тез фурсатда ҳал бўлди

— Ўн йил аввал кичик чойхона очиб, тадбиркорликни йўлга қўйган эдик. Ҳозирги кунда тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратилаяпти. Шундан таъсирланиб фаолиятимизни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида ҳозирги шароитга мослаб тўйхона очиб, халқ хизматида бўлишни ният қилдик. шу сабабли, авваллари ҳаммом биноси бўлган жойни реконструкция қилиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилдим. Мурожаатим жуда тез фурсатларда ҳал этилди.

Адиба ЖАББОРОВА, Жиззах шаҳри

Норозилик кайфиятидан халос этмоқда

— Боламни боғчага жойлаштириш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилдим. Ишим жуда осон ва тез ҳал бўлди. Электрон навбатдан ўтдим. Аввал катта фарзандимни боғчага жойлаштириш ­учун ҳужжат топширган вақтимда соатлар эмас, балки йўлланмани олиш учун кунлаб, ҳафталаб кутган эдим. Бугун эса фуқароларга жуда катта қулайлик бўлганининг гувоҳи бўлиб турибман. Ҳужжатбозлик ишлари тезликда амалга оширилса ҳам бўларкан-ку. Давлат хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларга ўз вақтида хизмат қилиб, уларни турли оворагарчиликлардан, сансалорликлар оқибатида юзага келадиган норозилик кайфиятидан халос этмоқда.

Ноила АВАЗОВА, Миробод тумани

“Инсон ва қонун” мухбири

Дилфуза ЭРГАШЕВА тайёрлади