-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ғалвир сувдан кўтарилди

07.08.2018

Ниҳоят юртимиздаги барча олий ўқув юртларида µужжатларни қабул қилиш жараёни тугаб, “ғалвирни сувдан кўтарадиган палла” келди. Биринчи август салқин саµардан қайноқ тушга қадар Тошкент давлат юридик университетига кириш учун даъвогар бўлган абитуриентла𠓤зэкспомарказ” павильонларида ўз билимларини синовдан ўтказдилар. Бу йил илк бор имтиµон натижалари тестдан бир кун ўтибоқ эълон қилинди. Инчунин, танганинг икки томони бўлгани каби янгиланган тизимга нисбатан ижобий фикрлар қатори салбий фикрлар-да топилди. Бунда кимдир қандайдир ғойиб “ўйин”лар µақида бонг урган бўлса, кимдир назоратчиларнинг эътиборсизлик­ларидан норози бўлди. Яна кимдир шунчаки, “тийил­ган” бўлса, кимдир видеокузатувлардаги тушунарсизликлардан ёзғирди...

Отабек БОБОЖОНОВ,

Тошкент давлат юридик университети қабул комиссияси масъул котиби:

— Маълумки, бу йилдан эътиборан барча олий ўқув юртларига қабул янгича тизимда олиб борилмоқда. Тошкент давлат юридик университети жорий йилги ислоҳ қилинган кириш имтиҳонларини республикада биринчи бўлиб бошлаб берди. Август ойининг дастлабки куни Тошкент шаҳрининг 5 та ҳудудига қарашли 10 та бинода параллель равишда кириш имтиҳонлари ўтказилди. Ушбу жараённи сифатли, адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг 51 нафар, шунингдек, 135 нафар прокуратура ходимларидан тузилган махсус гуруҳлар вазиятни назорат қилиб борди. Айни пайтда, ҳар бир гуруҳ кесимида видеокузатувлар йўлга қўйилди. Тўрт нафар абитуриент ножоиз ҳаракатлари сабаб бевосита кириш имтиҳонларидан четлатилди. Демак, ўзбек гуруҳларида ўтиш баллари давлат гранти асосида 223,5 балл, тўлов-контракт ­асосида 162,3 балл, рус гуруҳларида эса давлат гранти асосида кириш 171,0 балл, тўлов-контракти асосида 116,5 баллни ташкил қилди.

 

Мақсуд РАҲМОНОВ,

Навоий вилояти, абитуриент:

— Табрикланг!.. 195,8 балл билан тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиндим. Ўтган давр давомида ҳарбий хизматни ўтаб қайтганим сабабли имтиёзли баллга эга бўлдим ва шундай бахтга мушарраф бўлиб турибман. Қабул имтиҳонлари юқори сифатда ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди, деб ҳисоблайман.

 

Мурод ИСЛОМОВ,

Сурхондарё вилояти, абитуриент:

—         Бу йил иккинчи бор кириш имтиҳонларида иштирок этишим. Минг афсуски, омадли тенгдошларим қаторида бўлиш насиб этмади. Бу йилги қабул имтиҳонларида назоратчилардан норози бўлдим. Эътиборсиз... Имтиҳон давомида туғилган саволларга тўла жавоб ололмадим. Бунинг натижасида ортиқча вақт ва қувват сарфлагандирман, эҳтимол.

 

Даврон МУХСИНОВ,

Қашқадарё вилояти, абитуриент:

—         Ўтган йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга топшириб, 195,0 балл билан талабаликка тавсия этилмагандим. Буни қарангки, бу йил 177,6 балл билан тўлов-контракт асосида юридик университетига ўқишга қабул қилиндим. Кириш имтиҳонлари ҳар томонлама шаффоф ўтказилди, деб ўйлайман. Имтиҳон саволларининг “енгиллаштирилгани” бунга мисол!

 

Шавкатбек БАДАЛБОЕВ,

Андижон вилояти, абитуриентнинг отаси:

— Бу йил қизим биринчи марта ўқишга кириш учун имтиҳон топширди. Тайёргарлигида камчилик бўлгандирки, ҳаракатлари самарасиз бўлди. Энди келаси йилни кутамиз... Кириш имтиҳонларида видеокузатувлардан кўпчилик ота-­оналар норози бўлганлигини айтишим керак. Тасвирлар таниб бўлмас даражада хира, сифатсиз. Назаримда, барча кадрлар бир хилда қайталанавергандек бўлди. Сўнгги бир соат эса ҳақиқий видео тасвирга ўхшади.

***

Шундай қилиб, Тошкент давлат юридик университетига қабул жараёни ниҳоясига етди. Бунда билимлар турфалиги қатори фикрлар турфалиги-да кузатилди. Сабот ва чидам кўрсатганлар ўз мукофотларини олди, деб ўйлаймиз. Бахти кулмаган ва “иши юришмаган” абитуриентларга эса кейинги йилда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

 

Ислом ИБОДУЛЛА,

“Инсон ва қонун” мухбири