-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланилганлигини камерал назорат фош этади

07.08.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2018 йилдаги 617-сон қарори билан Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

Камерал назорат солиқ тўловчи томонидан берилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари, божхона юк декларациялари (БЮД), шунингдек унинг фаолияти тўғрисида солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ДСҚ томонидан амалга оширилади.

Жараён давомида ДСҚ ва ДБҚ Ўзбекистон божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар тўғрисидаги, товарларни олиб кираётган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни алмашадилар. 

Камерал назорат қилиш механизми қуйидагича:

ДБҚ божхона имтиёзлари берилган солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни ДСҚга онлайн режимда тақдим этади. У ДСҚнинг ягона маълумотлар базасига автоматик тарзда киритилади;

солиқ органлари ҳар чоракда божхона имтиёзларини қўллаган барча солиқ тўловчилар бўйича берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланишни камерал назорат қилади. Уларнинг фаолиятига аралашилмайди, солиқ тўловчи тақдим этган молиявий ва солиқ ҳисоботлари, шунингдек божхона органларидан олинган БЮД таҳлил қилинади;

камерал назорат жараёнида божхона тўловлари бўйича имтиёзлардан фойдаланишнинг мақсади ва олиб кирилаётган товарлардан амалда фойдаланиш солиштирилади. Хусусан, қуйидагилар аниқланади:

а) унга мувофиқ божхона имтиёзлари берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжудлиги;

б) қўлланилган имтиёзларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши ва бўшаган маблағлардан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган мақсадда фойдаланиш;

в) товар-моддий захиралардан ва асосий воситалардан белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда имтиёзли даврнинг божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилишига мувофиқлиги;

камерал назорат натижалари бўйича солиқ хизмати ходими тасдиқланган шакл бўйича далолатномани расмийлаштиради, унда тафовутлар ҳолатлари ва божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланиш сабаблари кўрсатилади. Далолатноманинг битта нусхаси шу куннинг ўзида солиқ тўловчига юборилади;

ДСҚ берилган божхона имтиёзларидан белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадда фойдаланиш бўйича аниқланган ҳолатлар ва кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ДБҚга юборади. Маълумотлар олинганидан сўнг 3 иш куни мобайнида тегишли чоралар кўриш (имтиёзлардан мақсадли фойдаланилмаганлиги натижасида суммаларни бюджетга ундириб олиш) учун ҳудудий божхона органларига юборилади.

! Камерал назорат жараёнида солиқ тўловчи аниқланган тафовутлар бўйича ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда асослашни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.08.2018 йилдан кучга кирди.

www.norma.uz

 

Сўнгги янгиликлар: