-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Мужмал жавобга чек қўйилди

08.08.2018

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида истиқомат қиламан. Бир неча йилдан буён вояга етмаган фарзандим учун алимент пулини ундиролмаётган эдим. Тўғриси, ушбу мурожаат масаласида бормаган ташкилотим қолмади. Барча мутасадди ташкилотлар Мажбурий ижро бюросининг Шаҳрисабз туман бўлимига мурожаат қилишимни айтишди.

Улардан эса ҳамиша “Сизнинг мурожаатингиз Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўрганилмоқда”, деган бир хил жавобни олардим. Шундан сўнг Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятига шикоят аризамни йўлладим. Тез орада мурожаатим қаноатлантирилиши ҳақида жавоб хати олдим. Мажбурий ижро бюроси томонидан собиқ турмуш ўртоғимнинг иш ҳақи ҳисобидан аввал 500 минг сўм, 2018 йилнинг 18 июлида эса 785 минг сўм миқдорида фарзандим учун алимент пули ундириб берилди. Бундан кейинги алимент пулларини ҳам худди шундай тартибда қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан ундириб берилишини маълум қилишди.

“Инсон ва қонун” газетаси таҳририяти ходимларига мурожаатимни эътиборсиз қолдир­маганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Дилафруз ҒОЙИБОВА,

Шаҳрисабз тумани