-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўқинг. бу қизиқ! Китоблар ҳақида нималарни биламиз?

09.08.2018

Қадимдан Имом Ал-Бухорий, Ат­Термизий, Имом Мотурудий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Алишер Навоий каби буюк аждодларимиз китоб мутолаасини юксак маънавий эҳтиёжга айлантириб, ижод қилганлар. Чунки китоб илмга ташна ҳар бир қалб эгасининг йўлини ёритувчи маёқ, маслакдош дўст, маънавий камолотга етакловчи ҳамроҳдир.

Маълумотларда келтирилишича, буюк аллома Имом Ал-Бухорий 600.000 ҳадис тўплаб, шундан 100.000 саҳиҳ, 200.000 заиф ҳадисни ёдлаган. Бу ҳадисларни тўплашда 90.000 дан ошиқ кишининг ҳузурида бўлган.

***

Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатадики, аёллар эркакларга қара­ганда кўп (68 фоиз) китоб сотиб олишар экан. Яна бир қизиқ маълумот, дунёда сотиладиган китобларнинг ярмидан кўпини 45 ёшдан ошган кишилар харид қилишаркан.

***

Италиялик Рио Козелли энг зерикарли китобларни тўплаган. Унинг коллекцияси 10.000 жилддан иборат бўлган. Бир омадсиз итальян шоири китоби Козелли коллекциясидан ўрин олганини бил­ганидан сўнг ўзини ўзи ўлдиришга бир баҳя қолган.

***

Қамоқда ёзиш режаси тузилган китоблар орасида Сервантеснинг “Дон Кихот”, Жон Баньяннинг “Авлиёнинг саёҳати”, Оскар Уайльднинг “Қамоқдаги истиғфор”, Николо Макиавеллининг “Ҳукмдор” асарлари бўлган.

***

Аниқланишича, битта роман ёзиш учун 500 соат кетар экан.

Жамоа билан китобни овоз чиқариб ўқиш бўйича энг узоқ давом этган марафон эса 224 соат кечган. 95 фоиз инсонлар дақиқасига 210 та сўз ёки 2 дақиқада 1,5 саҳифа китоб ўқийдилар. Бальзак ярим соатда 200 бет китоб ўқиган.

Худди шунингдек, Наполеон Бонапарт дақиқасига 2000 та сўзни ўқий олган. Дунёдаги энг машҳур китоб қаҳрамони — Наполеондир. У ҳақда 10.000 дан ортиқ турли жанрдаги китоблар ёзилган.

***

Фанда китоб ўғрилари библиоклептоман дейилади. Дунёдаги энг машҳур китоб ўғрисининг исми — Стивен Блумерг. У 270 та кутубхонадан 23000 та нодир китобни ўғирлаган. Унинг “коллекция”си нархи 20 миллион АҚШ долларидан ошади.

***

Қадимда китобнинг баҳоси жуда қиммат бўлган. Шунинг учун ҳам XVIII асргача баъзи кутубхоналарда китоблар ўғирланмаслиги учун занжирга боғлаб қўйилган.

***

Дунёдаги энг катта луғат “Немис луғати” (Deutsches Worterbuch) бўлиб, у 1854 йили Якоб ва Вильгельм Гримм томонидан ёза бошланган. Бу ишга ке­йинчалик турли олимлар ҳисса қўшиб, 1971 йили якунланган, 33 жилдли ушбу луғат 34.519 бетдан иборат.

***

Барча замон ва халқларнинг энг машҳур ёзувчиси Агата Кристидир. Унинг детектив ҳикоялари 50 дан ортиқ тилда ҳамон чоп этилмоқда. Кристининг нашр этилган китоблари нусхаси 2 миллиарддан ошади.

***

Дунёдаги энг оғир китоб Британия музейида сақланувчи ХVII асрга оид географик атласдир. Унинг бўйи 1,9 метр, оғирлиги 320 килограммдир.

 “Инсон ва қонун” мухбири

Гулсумхон ШОДИЕВА тайёрлади.