-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

МЧЖ дивидендларини тўлашнинг чекланган муддатини қонунда қайд этиш таклиф этилмоқда

09.08.2018

ҚҲТБТ порталида «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга қўшимчалар лойиҳаси жойлаштирилди.

Биринчидан, жамият устав фондидаги улушнинг (улуш бир қисмининг) ўтиши механизмига янги тартибни жорий қилиш таклиф этиляпти. Агар улуши бўлмаган ёки 50%дан кам бўлган шахс 50% ва ундан ортиқ улушга эга бўлса, у қолган иштирокчиларга ўз улушларини бозор қийматида унга сотишларини таклиф этиши шарт бўлади. Бу қоида ана шундай шахс сифатидаги давлатга тааллуқли бўлмайди.

Таклифни эълон қилиш муддати – 30 кун. Иштирокчиларга таклифни, агар бундай тартиб уставда белгиланган бўлса, жамият орқали юбориш имконияти назарда тутилмоқда. Хабар берилган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда иштирокчиларнинг ўзларига тегишли улушларни сотишга ёзма розилиги келиб тушган тақдирда, жамият улушининг 50 ва ундан ортиқ фоизининг эгаси уларнинг улушини сотиб олиши керак. 

Муаллифнинг фикрича, бу чора «назорат пакети» эгаси бўлган шахс ўзгарганда (ёки янгиси келганда) корпоратив низолар юзага келиши хатарини камайтиришга йўналтирилган.

Иккинчидан, жамиятда дивидендлар тўланадиган муддатни белгилаш режалаштирилмоқда. Айни пайтда қонунда бу муддат қайд этилмаган, шу боис мазкур масала локал ҳужжатлар: устав, таъсис шартномаси ёки фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарорда ҳал этилмоқда.

Акциядорлик жамиятларидагига ўхшаш тартибда дивидендларни тўлаш учун чекланган муддатни – жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўланадиган қилиб белгилаш таклиф этилмоқда («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига қаранг).

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Манба: norma.uz

 

Сўнгги янгиликлар: