-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия хабари

10.08.2018
Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 7 августда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази давлат рўйхатидан ўтказилди.
 
Ушбу марказнинг асосий мақсади ШҲТ мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашиш ҳисобланади.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур марказни ташкил этиш масалалари Президентнинг 2018 йил 26 июндаги қарорида белгиланган эди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот телеграм канали хабар бермоқда.