-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Наманганда ҳам эркин иқтисодий зона ташкил этилди

08.09.2018
“Наманган” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ Наманган вилояти Чуст туманида "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди.

“Наманган” ЭИЗнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ·         импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • ·         мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;
  • ·         тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик ва автомобилсозлик соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш.

“Наманган” ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати у ташкил этилган кундан бошлаб, мазкур муддатни кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади.

Шунингдек Фармон билан Наманган вилояти Чуст туманида божхона пости ташкил этилиши белгиланди.

“Наманган” ЭИЗ билан боғлиқ барча ташкилиш ишлар 2019 йил 10 январга қадар якунланиши лозим.

Бундан ташқари Фармон билан “Наманган” ЭИЗнинг транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш дастури тасдиқланган бўлиб, мазкур дастурни амалга ошириш учун 11 млрд 570 млн сўмдан зиёд маблағ сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мамлакатимизда 17 та эркин иқтисодий зона фаолият юритиб келаётган эди. Булар “Навоий”, “Ангрен”, “Жиззах”, “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, “Ҳазорасп”, “Сирдарё”, фармацевтика соҳасига ихтисослашган “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм”, “Паркент-фарм”, “Бухоро-агро” эркин иқтисодий зоналари шунингдек, туризмга ихтисослашган “Чорвоқ” эркин туристик зонаси.

Ҳуқуқий ахборот