-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

10.09.2018

Халқ таълими вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Мактабгача ва умумий ўрта таълимни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Халқ таълими тизими ходимларини таълим сифати мониторинги жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда тренерлар таёрлаш бўйича семинар-тренингларнинг дастлабки куни бошланди.  

Семинарни Халқ таълими вазирлигининг мутасадди шахслари очиб берди. Бундай семинарларнинг таълим тизимида фаолият юритаётган ҳар бир шахс учун муҳимлиги таькидланди. Семинар таниқли, халқаро тренер Марк Зелман томонидан олиб борилмоқда. Эксперт  “Ўқувчилар билимини халқаро бахолаш талаблари асосида тестларни давлат таълими стандартларига мос равишда тузиш техналогияси” мавзуси бўйича сменар-тренинг ўтказади. Бугун, 10 сентябрь, тестнинг ўқувчилар  билимини аниқлашдаги ўрни, тестларнинг қандай тузиш тўғрисида ва ундаги хатоликлар ҳақида қатнашувчиларга маълумотлар  берди.

Семинарда иштирокчиларидан бири Тошкент шаҳрида жойлашган  “Smart school” ўқитувчиси Қодирова Дилфуза семинар ҳақида фикр билдирди.

- Бу семинар ўқитувчилар ва мониторинг ходимларига керакли ва ўз вақтида бўлаётган тренингдир. Ўқитувчиларимиз жаҳон талабларига жавоб беришга ҳаракат қилишмоқда. Бунда тренер Марк Зелман марузалари биз учун фойдали бўлди.  Тренернинг дунё давлатларидаги тест тизимларидан мисол келтирганлиги мавзуни янада яхшироқ очиб берди. Ўқувчилар билимини янги услубдаги тестлар орқали аниқлаш билан танишдик. Биз буни албатта, амалиётда синаб кўрамиз.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси таълим сифатини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи  Норбоева Дилшода

- Бугун биз семенар-тренингдан халқаро меёрлар асосида давлат  стандартларига мос равишда тест тузиш техналогиясини ўргандик. Бу орқали ўқувчилар билимини халқаро меёрлар ёрдамида аниқлаш ҳақида ҳам маьлумотларга эга бўлдик.  Семинарда айнан ўқувчилирнинг билимларини бахолаш мониторингги билан шуғилланадиган, тажрибали ўқитувчилар йиғилишган. Тренингдан шуни ҳам билдикки, биз тест тузишда асосан назарияга таянсак, жаҳон миқиёсида эса аксинча амалиётга асосланар экан. 

Эслатиб ўтамиз сменар-тренинг Халқ таълими соҳасида ахборот техналогияларини ривожлантириш (собиқ Мультимедиа Маркази) марказида 10-12  сентябрь кунлари бўлиб ўтади.