-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Telegramда статистика ҳақида фейк канал пайдо бўлди

11.09.2018

Давлат статистика қўмитаси сохта Telegram-канал пайдо бўлганлиги, унинг маъмурлари қўмита логотипидан қонунга зид равишда фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларни чалғитаётганлиги ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда Давлат статистика қўмитаси https://t.me/uzstatistika ҳавола бўйича кириладиган фақат битта Telegram-канални юритишига эътибор қаратилган. Унда идора янгиликлари, шунингдек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир долзарб таҳлилий ва статистик маълумотлар эълон қилиб борилади.

Идора ахборот манбаини танлашда эътиборли бўлишни сўрайди.

Манба: www.norma.uz