Меҳр-оқибат тарғиботчиси

Дилбар ОРЗИЕВА,
Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи:
— Матбуот нашрлари ҳар қандай замонда, ҳар қандай маконда ҳам мафкуранинг ўткир қуроли бўлиб келган. Чунки даврнинг овозини оммавий ахборот воситалари орқали эшитамиз. Кундалик матбуот нашрларини барча касб эгаларига қўлланма, дейиш ҳам мумкин. Худди шундай биз педагогларнинг ҳам энг яқин ҳамкоримиз матбуот.
Ҳаётнинг синовлари кўп. Тақдир чорраҳаларининг армонли йўллари кимларнидир “Меҳрибонлик уйи”га етаклайди. Нафақат қонунлар тарғиботи, моҳияти, балки меҳр-оқибатнинг тақчиллиги, оилаларнинг арзимас баҳоналар билан барбод бўлаётгани, отасиз ёки онасиз қолган меҳрга зор кўнгилларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслик зарурлиги, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатдан гапираётган “Инсон ва қонун” газетасини инсон ҳуқуқларининг чинакам ҳимоячиси сифатида яхши кўрамиз.
Барчамизни ўйлантираётган муаммоларни очиқ-ойдин ёритаётган газетанинг ҳар бир сонида ҳаётнинг бир парчаси, нафаси мужассам.
Сўнгги янгиликлар:
- Сохта тўловга чув тушириб, юзи шувут бўлди (2019 йил, 6 сон)
- Оёғи ердан узилган мансабдорлар (2019 йил, 6 сон)
- “Қора бозор” учарларининг қора қилмиши фош этилди (2019 йил, 6 сон)
- Қарзимиз йўқ, аммо электр чироғидан айиришди ...Яна одамлар овворагарчилиги ҳақида (2019 йил, 6 сон)
- Шифокорни урганни қамаш керак(ми?) (2019 йил, 6 сон)
- Кўчаси бору номи йўқ, уйи бору рақами йўқ ёхуд “беморни қидираётган Тез ёрдам” (2019 йил, 5 сон)
- Ҳуқуқий маданият кундалик одатимизга айланмаса, қонунга ҳурмат пайдо қила олмаймиз (2019 йил, 5 сон)
- Зиёрат маданияти ёки одобсиз “ошиқ”лар (2019 йил, 5 сон)
- Қондошлик ришталари арзон баҳоланди (2019 йил, 5 сон)
- 700 метр чуқурликдан отилиб чиққан шифобахш сув (2019 йил, 5 сон)