-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетадан хурсандмиз

13.09.2018

Аюбхон ҚУДРАТОВ,

Китоб туманидаги “Шайх Шамсиддин Кулол” жоме масжиди имом хатиби:

— Масжидимиз “Инсон ва қонун” газетасига 2014 йилдан буён мунтазам обуна бў­либ келади. Куни кеча бир қиш­лоқдошимиз газетада чиққан “Ад­лия бўлими халққа ёрдам бе­раяпти” сар­лавҳаси остида фу­қаролардан келаётган саволларга жавобларни ўқиб, у ҳам ўз муаммоси билан адлия бўлимига бориб муаммосини жойида ҳал қилиб келди. Худди шундай берилаётган янгиликдан укам ҳам давлат хизматлари агентлигининг туман марказига бориб ҳайдовчилик гувоҳномасини янгилаб олди. Демак газета инсонлар ҳақ-ҳуқуқларини билишлари учун жуда катта аҳамият касб этаяпти. Айниқса, охирги ойлардаги сонларини кўриб ундаги ўзгаришлардан жуда хурсанд бўлдик. Унда инсонларни меҳр-оқибат, инсоф-диёнатга чорловчи мақолаларнинг берилаётгани ҳам бизни қувонтирди. Газетадаги “Жиноят ва жазо”, “Қилмиш-қидирмиш”, “Оила ва жамият” мавзуларига оид мақолалар инсонлар учун жуда муҳим ва фойдали.