-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳайратланарли уддабуронликлар

13.09.2018

Бир йил текин VIP-хизмат

ХИТОЙЛИК Квонг Иф Йи По бир йил давомида аэропортнинг VIP-ҳудуди мижози бўлган, аслида бирор марта ҳам ҳеч қаерга учмаган бўлса-да, аэропорт бизнес-класс мижозлари учун қатор хизматларни таклиф этган, бу хизматлар билет нархи ичига киритилганди. Бу хизматлар ичида бепул овқатланиш, бар, дам олиш ҳудуди бўлиб, буларнинг бари текин эди. Квонг Иф “China Eastern Airlines” самолётига ҳар куни чипта сотиб олар, аммо ҳар сафар парвозни бекор қилиб, чиптани қайтариб берарди. Юшу Ксиань аэропортида чипта сотиб олгани учун у VIP-клуб аъзоси сифатида ҳар куни қайддан ўтиб бепул тушлик қилар, кейин эса парвозни бекор қилиб ­уйига қайтарди. Унинг бу товламачилиги бир йилдан сўнг, чиптани 300-марта қайтариб берганида фош бўлган.


Бепул парвоз

1999 йили калифорниялик муҳандис Дэвид Филлипс десерт маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компания ва янги авиакомпаниянинг қўшма рек­лама акциясини кўриб қолди. Акцияга кўра, пудинг­лар қутиларига туширилган промо-кодларнинг ўн­тасини йиққан харидорга авиакомпания 1000 миля бепул парвоз имконини берарди. Ҳисоб-китоб қилиб кўрган Дэвид Филлипс текинга парвоз қилиши мумкинлигини билиб қолди. У 3140 долларга 12 150 қути пудинг сотиб олди ва промо-кодлар эвазига 25 000 долларлик билетга мос масофада парвоз қилиш имконига эга бўлди. Оқибатда, Филлипса уч йил бепул парвоз қилган.


Сузувчи уйлар

ХХ аср бошларида Сиэтл шаҳридаги фу­қаролардан бири қонун бўйича қайиқ, сол ва шу каби сувда ҳа­ра­катланувчи воситалар солиққа тортилмаслигини билиб қолди. У сув устига уй қурса солиқ тўламаслигини ўйлаб, солга уй қурди ва яшай бошлади. Тез орада ер сотиб олишга қурби етмайдиганлар қайиқ ва солларда яшай бошлашди. Шаҳар ёнида жойлашган Вашингтон кўли сузувчи уйларга тўлиб кетди ва кўл ифлослана бошлагач, ҳукумат вазиятни ўз назоратига олди. Сузувчи уйлар ҳам ердаги уйларга тенглаштирилди ва сув устига уй қуриш чеклаб қўйилди.

 

Интернет материаллари асосида

“Инсон ва қонун” мухбири Мадина ҲАМДАМОВА тайёрлади.