-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Фермер деҳқонларнинг ҳимоячиси ва ҳамкори

13.09.2018

Тўлқинбой ТУРАЕВ,

Тошкент вилоят фермер, деҳқон хўжалик ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси:

— Мен “Инсон ва қонун” газетасини фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари ҳамда барча тадбиркорлар учун фаолиятининг ҳуқуқий кўмакчиси, деб биламан. Газета саҳифаларида барча со­ҳа ва касб эгалари учун амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етакчи мутахассислар ва журналистлар томонидан халқчил тилда ёритилиб келинади. “Инсон ва қонун” газетаси ҳамиша фермерларнинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимоячиси ва яқин ҳамкори бўлгани учун мен ҳар йили бу газетага обуна бўламан ва барча фермер, деҳқонларга ҳам тавсия қиламан.