-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия бўлимлари халқ хизматида: Мурожаатга бефарқлик жавобгарликка сабаб бўлади

14.09.2018

Ангрен шаҳар адлия бўлими томонидан Ангрен шаҳ­ри Нуробод қўрғонида яшовчи фуқаро О.Хайт­бо­еванинг онаси Т.Хайтбоева фаррош бўлиб ишлаётган 2-сон умумий ўрта таълим мактабининг касаба уюшмасига моддий таъминот бериш бўйича мурожаат этган аризаси қабул қилинмай рад этилган. Шу боис, онасига моддий ёрдам пули ажратилишида амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди. Натижада, Т.Хайтбоеванинг жорий йил 26 февралдаги мурожаат аризаси шаҳар ХТБга қарашли 2-сон умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшмаси раиси Ш.Муталова томонидан мурожаатларни рўйхатга олиш китобига расмийлаштирилмаганлиги ва шу кунгача кўриб чиқилмаганлиги аниқланиб, касаба уюшма раисига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Унга кўра, Ш.Муталова тегишли жавобгарликка тортилиб, Т.Хайтбоевага мактаб томонидан моддий таъминоти учун пул маблағи ажратилди.

Абдурасул МУХИДДИНОВ,

Ангрен шаҳар адлия бўлими бошлиғи