Вазир Шерматов: "Халқ таълимида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг формасидан кўра муҳимроқ масалаларга урғу берайлик"

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов "Facebook"даги саҳифасида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг формасидан кўра муҳимроқ ва оғирроқ муаммолар борлигини айтиб, журналистларни масъулиятлироқ бўлишга ундаган.
"Халқ таълими вазири сифатидаги фаолиятимнинг бошида айтганман, формадан кўра муҳимроқ муаммоларимиз бор. Лекин, афсуски, ҳалигача кўпчилик шунинг атрофида ўралашиб қоляпти", – деган Шерматов. – "2018 йил 26 июндаги матбуот анжуманида айтганман, барчанинг эътибори мактаб формасига кетиб қолди, аслида бизнинг бош вазифамиз — таълим сифати. Иккинчи даражали саволларга чалғимаслигимиз керак", деб ёзади вазир.
Бундан ташқари, Шерзод Шерматов ҳамма ўқитувчининг обрўсини кўтаришга ҳаракат қилаётган пайтда ўқувчилар формасидан ўқитувчиларникига ўтиб кетиш нотўғри эканини айтади. Айниқса, малакали устозларни мактабга жалб қилиш қийин бўлаётган паллада.
"Этикага кўра, агар телевидение орқали шахс розилигисиз бирор киши салбий образда намойиш этилса, уларни кимдир таниб қолмаслиги учун юзларини ёпиш керак бўлади. Тараққийлашган жамиятда шахсни оммавий таҳқирлашга йўл қўйиб бўлмайди, айниқса, болаларни! Умид қиламанки, келажакда ҳурматли журналистларимиз бундай муҳим деталларни ҳисобга олишади", деди Шерзод Шерматов.
"Ўзбекистон24" каналидаги Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида журналистлар пойтахтдаги бир қатор мактабларда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг формаси ҳақида тайёрланган лавҳа кўрсатилган. Унда калта юбка кийган, соч ўстирган, юзларини бўяган ўқувчилар билан бирга устоз-мураббийларнинг ҳам формаси намойиш этилган. Лекин бирортасининг юзлари ёпилмаган ёки танимас даражада беркитилмаган. ТВ журналистлари шу тариқа ўз касбини суиистеъмол қилган ҳолда инсон ҳуқуқларини поймол қилган. Бу ҳақда turon24 ахборот агентлиги сайти батафсил маълумот берган.
Сўнгги янгиликлар:
- Сохта тўловга чув тушириб, юзи шувут бўлди (2019 йил, 6 сон)
- Оёғи ердан узилган мансабдорлар (2019 йил, 6 сон)
- “Қора бозор” учарларининг қора қилмиши фош этилди (2019 йил, 6 сон)
- Қарзимиз йўқ, аммо электр чироғидан айиришди ...Яна одамлар овворагарчилиги ҳақида (2019 йил, 6 сон)
- Шифокорни урганни қамаш керак(ми?) (2019 йил, 6 сон)
- Кўчаси бору номи йўқ, уйи бору рақами йўқ ёхуд “беморни қидираётган Тез ёрдам” (2019 йил, 5 сон)
- Ҳуқуқий маданият кундалик одатимизга айланмаса, қонунга ҳурмат пайдо қила олмаймиз (2019 йил, 5 сон)
- Зиёрат маданияти ёки одобсиз “ошиқ”лар (2019 йил, 5 сон)
- Қондошлик ришталари арзон баҳоланди (2019 йил, 5 сон)
- 700 метр чуқурликдан отилиб чиққан шифобахш сув (2019 йил, 5 сон)