-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Биз доимо ҳамфикрмиз

17.09.2018

Хайрулла САБИРОВ,

Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи:

— БУГУНГИ кунда кенг жамоатчиликка янги қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш, фу­қароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада­ ошириш, уларни тезкор ва ишончли ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш адлия органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан қараганда “Инсон ва қонун” газетаси айнан ушбу йўналишдаги ишларни аҳолига ва кенг жамоатчиликка етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўйлайманки, ҳар бир фуқаро мазкур газета орқали қайсидир ҳуқуқий муаммоли масалага жавоб топадиган бўлишса, биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга етган бўламиз, десам хато бўлмайди.