Ғалати фактлар

ҲАР ярим соатда инглиз тилида янги сўз пайдо бўлади.
***
Дураcэлл — батарейка ишлаб чиқарувчи компания ўзининг бош офисини ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан қурган.
***
Ҳозирда ер юзида 6 мингга яқин тирик тил мавжуд бўлиб, асримиз охирига борганда уларнинг 90 фоизи йўқ бўлиб кетади.
***
Испан тили АҚШда иккинчи давлат тили эканини кўпчилик билмаса керак. Ушбу тилда мулоқот қилувчилар сони бўйича АҚШ 5 ўринда туради.
***
Стив Джобс — “Агарда компанияга соат 5:00 гача ном тополмасангизлар мен компанияга “олма”, деб ном қўяман”, — деган.
***
“Nike” белгисини яратувчисига хизмат ҳақи учун бор-йўғи 35 доллар тўлашган.
***
Ресторанларнинг 90 фоизи биринчи йилни зарар билан якунлайди.
***
Австралияга келган европаликлар маҳаллий қабилалардан “Мана бу сакраб-сакраб юрувчи ғалати ҳайвон нима?”, деб сўрашган, улар эса “Кенгуру”, дея жавоб беришган. Бу сўз “тушунмаймиз”, деган маънони англатади.
***
Ўтхўр ҳайвондан йиртқич ҳайвонни фарқлашнинг энг осон йўли: йиртқичларда кўзлар ўз қурбонини кўриш учун юзнинг олд томонида жойлашган бўлади, ўтхўрларда эса юзининг икки четида — ўз душманларини кўриш учун.
Интернет материаллари асосида
“Инсон ва қонун” мухбири Мадина ҲАМДАМОВА тайёрлади.
Сўнгги янгиликлар:
- Сохта тўловга чув тушириб, юзи шувут бўлди (2019 йил, 6 сон)
- Оёғи ердан узилган мансабдорлар (2019 йил, 6 сон)
- “Қора бозор” учарларининг қора қилмиши фош этилди (2019 йил, 6 сон)
- Қарзимиз йўқ, аммо электр чироғидан айиришди ...Яна одамлар овворагарчилиги ҳақида (2019 йил, 6 сон)
- Шифокорни урганни қамаш керак(ми?) (2019 йил, 6 сон)
- Кўчаси бору номи йўқ, уйи бору рақами йўқ ёхуд “беморни қидираётган Тез ёрдам” (2019 йил, 5 сон)
- Ҳуқуқий маданият кундалик одатимизга айланмаса, қонунга ҳурмат пайдо қила олмаймиз (2019 йил, 5 сон)
- Зиёрат маданияти ёки одобсиз “ошиқ”лар (2019 йил, 5 сон)
- Қондошлик ришталари арзон баҳоланди (2019 йил, 5 сон)
- 700 метр чуқурликдан отилиб чиққан шифобахш сув (2019 йил, 5 сон)