-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Йўқотилган иш стажи тикланди

19.09.2018

ТОШКЕНТ вилоят адлия бош­қармаси томонидан ҳам му­ро­жаатларни жойида ҳал этиш мақ­садида ҳудудларда фу­қа­ролар иш­тирокида сайёр қа­бул­­лар таш­кил этишга алоҳида эъти­бор қа­ра­тилмоқда.

Жумладан, сайёр қабуллардан бирида фуқаро Ахмеджон Шарипов Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Чиноз туман бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб адлия бўлимига қилган аризаси ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, бюджетдан таш­­қари Пенсия жамғармаси Чи­ноз­ туман бўлими томонидан 1979, 1980, 1983, 1984, 1985 йиллардаги архив ихтиёрига топширилган иш ҳақи китобларида аризачининг исм-фамилияси кўр­сатилмаган. Шу сабабли иш стажи инобатга олинмаган.

Ваҳоланки, “Фуқароларнинг дав­­­лат пенсия таъминоти тўғ­ри­си­да”­ги Қонуннинг 37-моддасида фа­оли­ят тури, мулк ва хўжалик юри­тиш шаклларидан қатъи назар, хо­дим давлат томонидан ижтимоий суғур­таланган ҳолда бажарган ҳар қан­дай иш, агар у Ўзбекистон Респуб­ликаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта ба­даллари тўлаган бўлса ҳамда 1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш ста­­жини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узр­сиз сабабларга кўра жамоа хў­жа­лигида белгиланган меҳ­нат­да иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақт­нинг амалда давом этган даври ҳисобга олиниши назарда тутилган.

А.Шариповнинг меҳнат дафтарчасида эса 1979 йил 15 мартдан 1989 йил 1 мартга қадар Чи­­ноз туманидаги “С.Рахимов” шир­кат хўжалигида тракторчи ла­­­­возимида фаолият кўрсатган бўл­­­­са-да, аммо бухгалтерия ҳуж­жат­ларида унга боғлиқ бўл­ма­ган ҳолда фамилия ва исми кўр­сатилмаган.

Юқоридагилардан келиб чи­қиб, тегишли ҳужжатлар асосида Бюджетдан ташқари Пенсия жам­ғармасига Чиноз туман бў­лими мансабдор шахсларининг хат­ти-ҳаракати устидан маъмурий судга фуқаро А.Шариповнинг манфаатини кўзлаб киритилган даъво ари­за суднинг 2018 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан тўлиқ қаноатлантирилиб, пенсионернинг йўқотилган иш стаж­лари қайта тик­ланди.

 

Ойбек ҚАЮМОВ,

Тошкент вилоят адлия бошқармаси масъул ходими