-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия бўлими ёшлар орасида

05.10.2018

МУЗРАБОТ туман адлия бўлими ва ҳамкорликдаги мутасадди ташкилотлар иштирокида тумандаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида ўқувчи-ёшлар билан юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди. Унда Юртбошимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги Фармоннинг мазмун-моҳияти хусусида сўз борди. Тадбирда таъкидланганидек, Фармоннинг асосий вазифаси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармасини ташкил этиш ва ёшларнинг қайта тайёрланиши, малака ошириши, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдиришдан иборат.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ, Ўз­бе­кистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yosh­lar — kelajagimiz” жамғармаси маб­лағлари эвазидан ёшларга бир қатор имконият ва имтиёзлар яратилди. Жумладан, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш йўлга қўйилади. Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик бериш, тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш, тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда, қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, тадбирда қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинган. Шундай бўлса-да, олиб борилган таҳлил натижалари жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бу орқали янги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатмоқда.

Шу боис ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган “Ҳар бир оила — тадбиркор” Дастури амалга оширилади.

Дарҳақиқат, мазкур тадбирда бугунги кунда қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика-вилоят-туман-маҳалла” прин­ципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида ҳам тушунтиришлар берилди.

Абдусалим ЖАББОРОВ,

Музработ туман адлия бўлими бошлиғи