-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Давлат хизматлари агентлиги: бир-биримизга елкадошмиз тажриба ўрганамиз

08.10.2018

Казбек АРТИКОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи:

— ТАЪКИДЛАШ жоиз, яқингача одамлар турли давлат идораларига бирон зарурат билан борганда узоқ навбатларга, битта оддийгина маълумотнома олиш учун ҳам ҳар хил сансалорликларга дуч келарди. Навбат кўп бўлган жойда таниш-билишчилик ҳолатлари ҳам бўлиб турганлиги сир эмас. “Фалончи ака юборди”, деб бир зумда ишини битириб кетганлар ҳам бўлган. Бу эса кунлаб навбат кутган одамларнинг нафсониятига текканлиги аниқ. Битта давлат хизматини олиш учун ўндан ортиқ давлат идоралари ўртасида сарсон бўлишга тўғри келган. Ана шу муаммоларни бартараф этиш, аҳолига шаффоф хизматлар кўрсатиш мақсадида Давлат хизматлари Агентлиги ташкил қилинди.

Давлат хизматлари Агентлигининг асосий мақсади ҳам халқимизга тезкор, қулай ва шаффоф хизмат кўрсатиб, уларнинг мушкулларини осон қилишга қаратилгандир. Хусусан, Давлат хизматлари Агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан жорий йилнинг 26 сентябрь ҳолатига жисмоний ва юридик шахсларга жами 179246 та давлат хизмати кўрсатилди. Ва ҳар бир фуқарога зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ҳужжатларни расмийлаштиришда оворагарчиликка йўл қўйилмади. Бу дегани, шунча инсон кўнглида миннатдорчилик туйғуси уйғонди, соҳа вакилларига ишончи ортди. Буни одамлар нафақат ўзимизга, балки ОАВ орқали, хусусан, матбуот орқали ҳам ёритишмоқда. “Инсон ва қонун” газетасида ҳам шундай миннатдорлик мактубларига кўзим тушади. Шундай самимиятга йўғрилган сатр­ларни ўқиб, халқимизга қилаётган ҳалол хизматимиздан мамнун бўлиб кетамиз. Бу ҳар бир ходимимизга куч-илҳом бағишлайди. Ҳамда келгуси фаолиятимизда рағбат ҳисобланади. Шу билан бирга газета саҳифаларини варақлар эканмиз, турли ҳудудларда соҳада кечаётган ўзгаришлар, янгиликлардан хабардор бўлиб турамиз. Тажриба ўрганамиз. Айниқса, ўзинг ишлаётган тизим ҳақида илиқ хабарларни кузатиб, танишиб бориш завқли. Шу сабабли ҳам мен барча ҳамкасбларимга ва ҳуқуқларини яхши билишни истаган инсонларга “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлинг, дейман.


 

Мавзулар турфалиги ажратиб туради

Жамшид РАХМОНОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи:

— МИЛЛИЙ матбуотимиз яралибдики, яхши-ёмон давр­ларни бошидан ўтказди. Матбуот сиёсат қуролига айлантирилган даврларда кузатилди. Тарих ва келажак орасида чархланган, тобланган ўзбек журналистикаси яралди. Хўш, матбуот кишилик жамиятига нима учун зарур? Аввало, матбуот кучли ижтимоий таъсир ва тарғиб хусусиятига эга. Матбуот — ғоя. Шу сабабли ҳам матбуотни тўртинчи ҳокимиятга тенглаштирадилар. Шу кунгача ўзим ҳам ҳамиша даврий нашрларни баҳоли қудрат кузатиб бораман. Уларда илгари сурилган фикрлар, янгиликлар билан танишиб бораман. Албатта, уларнинг айримларига йил давомида обуна бўлиб боришни канда қилмайман. “Инсон ва қонун” шундай газеталардан бири. Газета саҳифаларининг ранг-баранглиги, мавзулар турфалиги газетхонни сира зериктириб қўймайди. Мен обуначиларга “Инсон ва қонун”ни тавсия қиламан!


 

ЯҚИН ҳамкоримиз

Қайим ХОЛОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи:

— БИЗ “Инсон ва қонун” газетаси билан Давлат хизматлари Агентлиги янги ташкил этилган пайтдан бошлаб ҳамкорликни бошлаган эдик. Бугун ҳар бир фуқаронинг суҳбатига қулоқ солсангиз, Давлат хизматлари Агентлигининг фаолияти ҳақида гаплашишади. Кимдир фарзандини боғчага берганидан хурсанд бўлса, яна кимдир тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан осонгина ўтганлигини айтади. Бундай имкониятлар ҳақида яна кўплаб мисол келтириш мумкин. Бу каби янгиликларни фуқароларимиз, энг аввало, матбуот орқали билиб олаётгани барчамизга маълум. Газета агентликнинг аҳолига сифатли хизмат кўрсатаётганлигини, фаолиятимиз билан боғлиқ барча янгиликларни ҳар сонида ёритиб бораяпти. Биз газета билан доимо ҳамкормиз у бизнинг тарғибот минбаримиз ҳисобланади.

Шу боис ҳам “Инсон ва қонун” газетаси ҳар бир ҳуқуқ­шунос­нинг қўлида бўлиш керак, деб ўйлайман.


 

Зарур қўлланма

Бобур УМРЗОҚОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи:

— МАМЛАКАТИМИЗДА амалга оширилаётган ислоҳот­лар­нинг асл моҳияти инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлиги каби олий мақсадни ўзида мужассамлаштиргани тўғрисидаги холис ва ҳаққоний ахборотни халқимизга етказишдир. Шу билан бирга жаҳоннинг турли қитъаларида яшовчи, юртимизга қизиқиш билан қараётган инсонларга тезкорлик билан маълумот бериш республикамиз оммавий ахборот воситаларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Шуни ишонч билан айта оламизки, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият кўрсатиши учун мамлакатимизда барча ҳуқуқий асослар, механизм ва шароитлар яра­тилган.

“Инсон ва қонун” газетасини ҳуқуқ-тартибот соҳасининг етакчи нашрларидан бири, деб биламан. Газетада чоп этилаётган Ўзбе­кистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, қонун­чиликдаги ўзгаришлар ва долзарб рукнлар остида берилаётган хабар ва мақолалар тизим ходимлари ҳамда барча фуқароларнинг ҳуқуқий билимини оширишга хизмат қилмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда “Инсон ва қонун” газетасининг алоҳида ўзига хос ўрни бор.

Мен юртимиздаги барча ҳуқуқшунос ҳамкасбларимни “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлишга ундайман. Чунки мазкур газета ҳуқуқий билимларни оширишга хизмат қиладиган зарур қўлланмадир.


 

Тавсия қиламан!

Баҳодир МАМАТҚУЛОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи:

— ҲАР қандай жамиятни газетасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Айниқса, чекка ҳудудлардаги ўқувчилар муҳим янгиликларни газетадан олади. Масалан интернет саҳифаларидан 15 йил илгариги мақолани топиб ўқишнинг асло имкони йўқдир, лекин матбуот саҳифаларида босилган мақолани бемалол газета тахламларидан топиш мумкин. Мен учун бу газета жуда қадрли. Бошқа газеталар билан бир қаторда доимо “Инсон ва қонун” газетаси тахламлари иш столимда турган. Мен газетани анча йиллардан буён кузатиб бораман. Бу газета жуда қадрдон ҳаммаслагимга айланган. Нафақат ходимларимиз, балки вилоятдаги бошқа ташкилот ходимларини ҳам газетага обу­на бўлишликка тарғиб қилган бўлардим. Ўзим эса энг биринчилардан бўлиб обуна бўлдим. Адлия вазирлиги тизимида бўлаётган ҳар бир янгиликни доимо ана шу газета саҳифаларидан билиб оламан. Айниқса қизиқарли воқеа-ҳодисаларнинг бериб борилаётгани газетанинг янада ўқишли бўлишида қўл келмоқда.


 

Ҳақиқий тарғиботчи

Баҳодир ТОШЕВ,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи:

— БУГУН барча соҳалардаги исло­ҳотларнинг янги босқичга кўтарилганлигига гувоҳмиз. Жумладан, қонун, адолат ва ҳақиқат устуворлигини таъминлашга хизмат қилувчи ислоҳотлар халқимизнинг ҳаётига янги мазмун ва маъно кашф эта­ётганлиги, юксак ишончга сазовор бў­лаётганлиги айни ҳақиқат. Давлат хиз­матлари Агентлиги Навоий вилоят бош­қармаси томонидан қисқа вақт мобайнида ҳуқуқий ислоҳотлар борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлардан халқимиз энг биринчи навбатда севимли газетамиз — “Инсон ва қонун” саҳифалари орқали танишаётганлиги, муаммоларининг ижобий ҳал этилишида беминнат кўрсатаётган ёрдамимиз учун ўз миннатдорчиликларини газета орқали билдираётганлиги бизга ҳам қувонч, ҳам ғурур бахш этиши табиий.

Ўтган йили ҳам газетанинг кўп минг сонли обуначилари қаторидан бизга ишонган, биз кўмакдош бўлган турли касб ­эгалари ўрин олган эди. Бу йил ҳам ҳуқуқий сиёсатнинг ҳақиқий тарғиботчисига айланиб улгурган, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган “Инсон ва қонун” газетаси ҳақиқат ва адолат истаган ҳар бир замондошимизнинг кўнглидан жой олади ва иш столида, албатта, бўлади!


 

Эътибор ва эътирофга лойиқ

Дилмурод ИСМОИЛОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи:

— МАТБУОТНИНГ жамият юзига қи­ёсланиши бежиз эмас. Ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий ҳаёти миллий матбуотида ўз аксини топади. Бир қарашда, ахборот тарқатишнинг узоқ асрлик ибтидоси бўлган газета-журналлар замона зайлининг аксилтаъсирига учрагандек кўринса-да, ишончлилик, ҳаққонийлик ва табиийлик нуқтаи назаридан айни шу ибтидонинг ўрнини на глобал тармоқ, на замонавий ахборот-коммуникациялар боса олади. Мен Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетасини доим кузатиб бораман. Унинг саҳифаларидаги қонун ҳужжатлари ижросига доир масалалар шарҳи, адлия муассасаларининг фаолиятларидан лавҳалар, журналистик суриштирувлар ва бошқа мавзулардаги мақолалар ҳар қандай кишини эътиборсиз қолдирмайди. Нафақат шу соҳа вакили, балки оддий газетхон сифатида “Инсон ва қонун”га обу­на бўлишингизни маслаҳат бераман...


 

Таъсири беқиёс

Мақсуд ҚУРБОНОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи:

— БУГУНГИ тамаддун бутун дунё­ни, инсониятни, унинг тафаккурини мисли кўрилмаган даражада юксал­тириб юборди. Шу билан бирга маънавий-ахлоқий ҳаётда ҳам катта инқилоблар юз берди. Онгимиз ва тафаккуримизда ўзгаришлар содир бўлди. Айниқса, ёшларимиз онгида рўй бераётган ўзгаришлар ҳаммани огоҳликка, ҳушёрликка ундаши керак.

Қолаверса, ҳозирги телекоммуникация ва ахборот асри бизни бир лаҳзада бутун коинот воқеа-ҳодисаларидан хабардор қилаяпти. Аммо бу янгиликлар, фан, технология ютуқларидан тўғри ва эзгу мақсадларда фойдаланиш маданиятини ҳам шакллантириши керак. Бунда, албатта, ҳаётимиздаги тараққиётга мос равишда матбуотнинг, жумладан, газетанинг таъсири беқиёс. Негаки, газетани қўлимизга олиб, тафтини ҳис қилганимизда бизга ҳам ахборот, ҳам билим манбаини тутади. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ўз онги, тафаккурини юксалтириш мақсадида ҳам у билан ошно бўлиши лозим, деб ўйлайман. Хусусан, ўзим соҳага оид маълумот ва тавсияларни олиш, қолаверса, ҳуқуқий дунёқарашимни янада бойитиш ниятида ҳар йили “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлиб бораман. Буни бошқа ҳамкасбларимга ҳам тавсия этаман.


 

барча хонадонда бўлиши керак!

Отабек МАВЛОНБЕРДИЕВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи:

— БУГУН ахборот технологиялари ва янги инновацион ғоялар кириб бормаган хонадон йўқ. Мазкур шиддатли жараён дунёни тубдан ўзгартириб юборди. Шундай шароитда Давлат хизматлари Агентлиги ва унинг тизимидаги 201 та давлат хизматлари марказлари халққа яқин бўлиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, турли буйруқбозлик ва сансалорликларга барҳам бериш каби эзгу мақсадларга интилмоқда. Сирдарё вилояти бўйича фуқароларга бугунги кунгача эллик мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Рақамларнинг ўзи ҳам соҳада амалга оширилаётган ишлар кўламини кўрсатиб турибди. Айтмоқчиманки, оммавий ахборот воситалари бугун бизнинг фаолиятимиз билан аҳолини таништирувчи кўприк вазифасини ўтамоқда. Чунки ҳанузгача айрим фуқаролар ҳужжат ишларини расмийлаштиришда давлат хизматлари марказларига эмас, балки бошқа идораларга бориб овора бўлаётганликлари ҳам бор гап. ОАВ эса фао­лиятимизни ёритиш баробарида халқимизга мамлакат ва дунёда кечаётган жараёнлардан хабардор қилиб боради. Хусусан, “Инсон ва қонун” газетаси ҳам. Фуқаролардан: “Яхшиямки, “Инсон ва қонун” газетасида ўқиб қолибман”, “Яхши ҳам шу газета бор экан, боламни боғчага жойлаштириш учун шу ерга мурожаат қилишим кераклигини газета орқали билдим”, деган фикрларни эшитганмиз. Шу сабабли ҳам ҳар бир хонадонда ушбу газетанинг бўлиши фойдадан холи бўлмайди.


 

Одамларга фойдаси тегмоқда

Зафар ЧОРИЕВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи:

— ОДАТДАГИ иш кунларининг бирида хонамга бир фуқаро кириб келди. Қўлида газета бор эди. Келинг, ака нима хизмат бор? — дедим.

— Ука, сизнинг олдингизга хизмат айтгани эмас, ташаккур билдириш ­учун келдим. Бир вақтлар уй қуришга қур­ганмизу, лекин ҳужжатини қилмаган экан­миз. Шунга ўтган йили бошпанимизга ҳужжат қилиб қўяйлик, деб ҳаракат қилган эдик. Оёқдан қолсак қолдигу, аммо ҳужжатимиз битмади. Нима қилишни билмай бошим қотиб юрган кезларда мана бу “Инсон ва қонун” газетасида республикамизнинг барча ҳудудларида давлат хизматлари маркази фаолияти йўлга қўйилганини ўқиб қолдим ва англадимки, сарсон бўлиб битмай юрган уй ҳужжатларимни тайёрлаш ҳам мазкур марказга ўтказилибди. Қайта уйғонган умид билан қўлимга газетани олиб туманимиздаги давлат хизматлари марказига бордим. Ҳужжатларни кўздан кечирган марказ ходимлари уч кундан сўнг келинг, уй ҳужжатингиз тайёр бўлади, деди. Бир ишониб, бир ишонмай, айтилган кунга бордим. Қўлимга уй ҳужжатини тутқазишди. ­Ишонасизми, бўлар экан-ку, дея ҳайқириб юбор­дим. Шунга давлат хизматлари марказининг вилоят бошқармасини ҳам бир кўриб кетай, ҳам сизга ташаккур айтиб қўяй, — дедимда.

Фуқаронинг давлат хизматлари марказидан мамнунлигини кўриб, халққа хизмат қилиш, уларнинг кўнглини олиш нақадар катта бахт эканлигини яна бир бор ҳис қилдим. Шу ўринда яна бир гапни айтиш керакки, бугунги кунда фуқароларнинг оммавий ахборот воситаларига ҳар қачонгиданда ишончи ортган. Буни биргина юқорида фуқаронинг газета орқали ўз муаммосига ечим топганига гувоҳ бўлдик. Зеро, оммавий ахборот воситалари давлат ва халқ ўртасидаги кўприк, дея бежиз тилга олинмайди.

Давлат хизматлари Агентлиги тизимида фаолият юритаётган ҳар бир ходим тизимга тааллуқли бўлган “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлса, айни муддао бўлар эди, деб ўйлайман!


 

Матбуотнинг ўрни бўлакча

Раънохон БОЙҚЎЗИЕВА,

Давлат хизматлари Агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи:

— ОММАВИЙ ахборот воситаси у хоҳ телевидение, хоҳ радио ёки матбуот бўлсин, кундалик ҳаётимизда ҳар бирининг ўз ўрни бор. Айниқса, инсон маънавиятини бойитишда матбуотнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Қолаверса, матбуот сизу бизнинг энг беминнат маслакдошимиздир. Бу борада гап кетганда, ҳуқуқий нашрлар ҳақида алоҳида тўхталиш лозим. Яъни, улар орқали ҳамюртларимиз янги қабул қилинган қонунлар, Президент Фармон ва қарорлари ҳамда қонуности ҳужжатлар мазмун-моҳиятидан бохабар бўлиб бориш баробарида ўзларини қизиқтирган ва қийнаётган ҳуқуқий масалаларга ечим топишади. Шунингдек, турли суд очерклари, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар тафсилотлари муштарийни ўзи учун тегишли хулоса чиқаришга ундайди.

Вазирлигимиз муассислигидаги “Инсон ва қонун” газетаси ҳам ўз олдига қўйган ана шу машаққатли ва шарафли вазифани бекаму кўст уддалаб келаётган нашрларидан биридир. Хусусан, унда Юртбошимиз ташаббуси билан “Фуқаролар ­эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади”, деган тамойил асосида иш юритаётган давлат хизматлари марказлари фаолияти кенг ёритилмоқда. Бинобарин, мен барча ҳамкасбларимиз ва юртдошларимизни мазкур газетага обуна бўлишга чақираман. Зеро, у нафақат беқиёс маърифат манбаи, балки бугунги ҳаётимизни тарихга муҳрлаб, келажак авлодларга етказувчи восита ҳамдир.


 

Ҳуқуқий соҳа кўзгуси

Хайриддин ФАЙЗИЕВ, Давлат хизматлари Агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи:

— БУГУНГИ кунда ҳаётимизни ҳу­қуқий ахборотсиз тасаввур этиб бўл­майди. Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг­ аҳоли онгига тўлақонли етказиш, қо­нун устуворлигини таъминлашнинг ўзига хос асосий шартидир. Бу борада “Инсон ва қонун” газетасининг бетакрор ўрни ва аҳамияти ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки беқиёс. Хусусан, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш ва ­унинг турларини халқимизга таништиришда “Инсон ва қонун” газетаси катта хизмат кўрсатмоқда. Мен ўз фаолиятимиз ютуқ ва камчиликларини халқимизнинг давлат идораларига бўлган ­ишончлари нечоғлик ошиб бораётганлигини газета саҳифалари орқали кузатиб бораман. “Инсон ва қонун” газетасининг кўп йиллик ўқувчиси сифатида эътироф этаманки, бу газета жамоаси аҳолининг барча қатламини нафақат ҳуқуқий, балки маънавий, ижтимоий, сиёсий соҳалардаги янгиликлардан халқчил тил ва тезкорлик билан таъминлаш мақсадида тинмай изланишда. Мен барчага, айниқса, давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларига “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлишлари мақсадга мувофиқ, деб биламан.


 

Ўз номига мос

Улуғбек АБДУЛЛАЕВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи:

— ҲОЗИРГИ пайтда давлат, жамият ва халқнинг ҳаёти ва фаолиятини ёритишда газетанинг аҳамияти беқиёс. Айнан газета ўқиш орқали инсон билим ва ахборот олиб, ўзидаги маънавий оламни бойитади. Газета фуқароларнинг жамиятга ижтимоий мослашишида энг таъсирчан ва нуфузли восита эканлиги барчамизга аён. Шу ўринда “Инсон ва қонун” газетаси ҳам юқорида келтириб ўтган фикрларимизга монанддир. Хусусан, демократик жамиятнинг ривожланишида фуқароларга ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий манба вазифасини ўтаб келмоқда. Бир сўз билан айтганда, ушбу газета кўплаб фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, кўмакдош, десак, адашмаймиз.

Газетага обуна бўлганим боис ишонч билан айта оламанки, унда ёритиладиган мақолалар ҳуқуқий тизимга жуда мосдир. Айниқса, “Савол сиздан, жавоб биздан”, “Адлия минбари” каби рукнлар орқали берилиб бориладиган мақолалар кўплаб юридик ва жисмоний шахсларга иш фаолияти давомида ёрдам беради. Агарда, сиз ўз ҳуқуқ ва бурчингизни, давлат ва жамиятда содир бўлаётган янгиликларни билишга интилсангиз, албатта, “Инсон ва қонун” газетасига обуна бўлишингизни маслаҳат бераман.


 

Беминнат хизмат

Хусан ОЧИЛОВ,

Давлат хизматлари Агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи:

— “Инсон ва қонун” газетаси Адлия вазирлиги муассислигидаги нашр бўлгани боис ҳам адлия тизимида меҳ­нат қилаётган ҳар бир ходим учун муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий ахборотларни халқчил ва равон тилда кенг аҳолига етказиш, одамларни қизиқтираётган барча саволларга тегишли мутахассислар орқали жавоб бериш, турли мазмундаги мурожаатларни холисона ҳал этишда “Инсон ва қонун” газетаси беминнат хизмат қилиб келмоқда. Айниқса, “Адлия ёрдам берди”, “Маънавиятимиз сарчашмалари”, “Қонун моҳияти”, “Жиноят адолати ва ҳақиқати”, “Савол ва жавоб” рукни остидаги мақолалар муштарийларни бефарқ қолдирмайди. Шу жумладан, “Инсон ва қонун” газетаси тадбиркорлар ва фермерларнинг ҳам ишончли ҳамкорига айланиб бормоқда.