-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия вазирлиги Ўзбекистон пахта хирмони тўлишига ҳисса қўшмоқда

08.10.2018
Ўзбекистон далаларида пахта терими давом этмоқда. Ушбу муҳим жараёнга бефарқ бўлмаслик, фермер ва деҳқонларимизга нафақат сўзлар, балки амалий ҳаракатлар билан кўмаклашиш муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамоаси ҳуқуқшунослар ҳамда кўнгиллиларнинг махсус бўлинмасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб, Сирдарё вилоятидаги “Шодлик” фермер хўжалиги пахта далаларида меҳнат қилаётган юртдошларимизга кўмаклашди. Уч юз кишилик ҳашарчилар кун давомида ғайрат ва масъулият билан меҳнат қилишди.