-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетамизнинг 39 сонида...

09.10.2018

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Маҳалладан маълумотнома берилиши бекор қилинди

Ахборот технологиялари ва янги инновацион ғоялар дунёни ўзгартириб юборди. Шундай шароитда мамлакатимизда ҳам  фу­қароларга ҳар томонлама қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу амалий ҳаракатлар замонавийлик, тезкорлик, бюрократия ва коррупциядан холилик каби хусусиятлари билан халқ эътирофига сазовор бўлмоқда.


 

Суд жараёнини кузатиш имконияти пайдо бўлди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Олий судининг янги расмий веб-сайти ҳамда ундаги фуқаролар ва юридик шахслар учун замонавий интерактив хизматлар тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи хал­қаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, АҚШ, Ҳин­дистон, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Турк­манистон давлатларининг элчихоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.


 

Ноқонуний тўхтатилган пенсия иши қонуний ўрганилди

НАВОИЙ вилоят адлия бошқармаси томонидан фу­қаро Р.Бектемированинг 2-гуруҳ ногиронлиги бў­йича оладиган пенсиясининг ноқонуний тўхтатиб қўйил­ганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Кармана туман бўлими томонидан фуқарога 2016 йил март ойидан 2018 йил август ойига қадар ҳисобланган 10 987 629 сўм 2-гуруҳ ногиронлик пенсияси ҳамда сентябрь ойи ­учун 442 448 сўм жами 11 430 077 сўм тўлаб берилди.

 


 

Давлат хизматлари марказлари: Барча хизматлар бир жойда кўрсатиладиган уникал маскан

СУРХОНДАРЁ вилоятида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 115 165 та давлат хизмати кўрсатилиши таъминланди.

Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан ўз фаолиятида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаган болаларни аниқлашга ало­ҳида эътибор қаратилмоқда. “Биронта ҳам бола қайд ­этилмасдан қолиши мумкин эмас” ва “Туғилганликни қайд этилиши — бола ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигини олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир”, деган эзгу ғояларга амал қилган ҳолда бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди.

Ва бошқа бир-биридан қизиқарли мақолаларни ўқишингиз мумкин