-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия вазирлиги аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради

10.10.2018

Нотариусга саволларингиз борми? Ҳуқуқий масалаларда ечилмаётган муаммолар қийнаяптими?

Сизда ҳуқуқшунослар билан бевосита учрашиб, уларга саволлар бериш имконияти бор.

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмобини ўтказади.

Флешмоб жорий йилнинг 11–12 октябрь кунлари соат 10.00 дан 16.00 га қадар бутун республика бўйлаб ўтказилади. Бунда вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этилган ҳуқуқий тарғибот нуқталарида қатор тарғибот тадбирлари режалаштирилган.

Шу кунлари аҳолига нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Шунингдек, фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун турли танловлар, викториналар, шу жумладан тестлар ташкил этилади. Ғолибларга эсдалик совғалари ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий қўлланма тақдим этилади.

Тадбир Тошкент шаҳрида М.Улуғбек туманидаги “Эко бозор” савдо мажмуасида, “Ғ.Ғулом” истироҳат боғида, “Анҳор Локомотив” паркида, Яккасарой туманидаги “Next” савдо мажмуасида, “Олой” бозорида, “Мега планет” савдо мажмуасининг олд майдонида ўтказилади.

Ҳуқуқни фаол тарғиб қилиш шаклида ўтказилаётган ушбу флешмоб учун махсус флаерлар, буклетлар ва бошқа тарғибот материаллари ишлаб чиқилган.

Адлия вазирлиги фуқароларни ушбу флешмобда фаол иштирок этишга чорлайди.