-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўзбекистоннинг эътирофга лойиқ одимлари

05.11.2018

Ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муомаланинг олдини олиш

2018 ЙИЛ 26 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўз­бекистон Республикаси Миллий маркази Ев­ропада хавфсиз­лик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ло­йи­ҳа­лари коор­динатори, Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Ўз­бекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Та­рақ­қиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлигида “Шахсий дахлсизликни таъминлашнинг суд-ҳуқуқ кафолатларини мус­таҳкамлаш соҳасидаги долзарб вазифалар: Ўз­бе­кистон тажрибаси” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияни ташкил этишдан кўзланган мақсад қий­ноқларни қўллашнинг олдини ­олиш бўйича муваф­фа­қиятли амалиётлар асоси­да жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қо­нун­чилигини янада такомиллаштиришдан иборат.

Қийноқларга қарши бутунжаҳон ташкилоти, Қий­ноқларга қарши Дания институти (Дания), Юристлар халқаро ассо­циациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича институти (Буюк Британия) вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва суд органлари, фуқаролик жамияти институтлари, юридик илмий жамоатчилик, таълим муассасалари ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбир давомида қийноққа қарши кураш бўйича халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши, суд-тергов жараёнида ва жазони ижро этиш муассасаларида қийноқлардан холи бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, қийноқлар қўлланганини самарали тергов қилиш бўйича халқаро стандартларга ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур халқаро анжумандан тайёрланган  репортаж билан газетамизнинг кейинги сонида танишасиз.