-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Халқаро ҲАМЖАМИЯТ ва ҲАМЖИҲАТЛИК ҳужжати

05.11.2018

ИНСОН ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Рес­публикаси мустақилликка эришганидан кейин қўшилган бирин­чи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисоб­ла­нади. Мазкур декларация қо­ида­лари давлатимиз Конституцияси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган. Хусусан, фуқароларнинг сиё­сий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари амалда самарали жорий этилмоқда. Мамлакатимизда беш мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритмоқда. Жамият ва давлат қурилиши соҳасида сиёсий партияларнинг роли сезиларли даражада ошди. Мустақил оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ривожланиб бормоқда. Улар аҳолининг сиёсий, ижтимоий фаоллигини ошириш, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг қудратли омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан ушбу соҳада қабул қилинган 10 та асосий хал­қаро шартнома иштирокчисига айлан­ди. Ўзбекистонда миллий қо­нун­чилик ва ҳуқуқни қўл­лаш амалиётига халқаро стандартларни тизимли ва босқичма-босқич имплементация қилишнинг ўз модели, инсон конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши мониторинги миллий тизими шакл­лантирилган.

Президентимизнинг 2018 йил 5 майдаги “Инсон ҳуқуқлари умум­жаҳон декларацияси қабул қи­линганининг 70 йиллигига ба­ғиш­­ланган тадбирлар дастури тўғ­­рисида”ги Фармонига биноан дав­лат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг та­мойиллари ва қадриятларига эъти­борини кучай­тириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъмин­лашга қара­тил­­­­­ган ташкилий-ҳуқуқий ҳамда бошқа чоралар тизимини янада та­­­комиллаштириш, шунингдек, қо­­нунчиликка ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари ва тартиби самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига ба­ғишланган Тадбирлар дастури ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон дек­ларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига ба­ғиш­ланган Тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг тас­диқланиши ҳамда 2018 йил 10 декабрда мамлакатимиздаги барча мактаб, лицей, коллеж, олий таълим муассасаларида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация­си қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган умуммиллий дарс ўтказилиши ва ушбу тадбирларга ОАВ воситаларининг фаол жалб этилганлиги белгиланганлиги бу бо­радаги ишларнинг самарасини янада оширади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, 14 моддадан иборат Декларация қабул қилинганлигига 70 йил бўлган бўлса-да, унинг миллий ва халқаро ҳуқуқдаги, дунё давлатларининг инсон ҳу­қуқларини ҳимоя қилишдаги аҳа­мияти юқорилигича қолмоқда. Сабаби, унинг ишлаб чиқилиши давлатларнинг ҳақиқатда бирлашишга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аниқ ҳамкорлик режасини ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёжи юзага келган даврга тўғри келганлиги ҳамда универсал нормаларни қамраб олганлигидадир.

 

Муниса БЎРИЕВА,

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси