-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Термизда Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилади

06.11.2018
Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисидаги Президентинт қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ Термиз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро бахшичилик санъати фестивали ташкил этилади. Ушбу фестиваль биринчи марта 2019 йилнинг 5-10 апрель кунлари ўтказилади.
 
Шунингдек қарор билан фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.
 
Фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилади.
 
Бундан ташқари қарорга кўра Фестивал ҳақидаги янгиликлар, фотосуратлар, аудио ва видео материаллардан иборат Фестивал веб-сайти яратилади.

Сўнгги янгиликлар: