-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

06.11.2018
Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан Қўқон шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро ҳунармандчилик фестивали ташкил этилади. Биринчи марта ушбу Фестиваль 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари ўтказилади, шунингдек фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
 
Қарорга мувофиқ фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тасдиқланди ва унга қуйидаги вазифалар юкланди.
Фестивални ўтказиш бўйича кўзда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Фестиваль совриндорларига топшириладиган диплом, сертификат, ҳайкалчалар намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
 
Ташқи ишлар вазирлиги хорижий давлатлардан маҳоратли ҳунармандлар, амалий санъат усталари, мутахассислари, соҳа олимлари ва фахрий меҳмонларни Фестивалга жалб этишга кўмаклашади.
Бундан ташқари Фестивалга ташриф буюрувчи меҳмонларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилади.

Сўнгги янгиликлар: