-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 46 сони нашрдан чиқди

27.11.2018

Адлия бўлимлари одамлар орасида

“Тошкент вилоят адлия бошқармасидан миннатдорман, адолат борлигига ишондим”

— Бошланғич синфларга йигирма йилдан буён дарс ўтиб келаман. Уч нафар фарзандим бор. Оилам билан ижарада яшаймиз. Олти ойдан буён адолатсизликка учраб, ҳам ишимдан, ҳам соғлиғимдан, ҳам ўқитувчи, деган юксак обрўйимдан айрилиб, ҳақиқат қарор топишини сўраб мурожаат қилмаган идорам қолмаганди. Қай бир идорага дардимни айтиб бормай, мутасаддилар кабинетидан чиқмаган ҳолда муаммони ўрганиб, менинг ноҳақ эканлигимни билдириб мурожаатларимга жавоб қайтаришди. Умидсизликка тушдим. Аммо ҳақиқатнинг юзага чиқишига жуда ишондим... 


 

Оталик факти белгиланди ва мерос расмийлаштирилди

КУНДАЛИК ҳаётимизда учрайдиган турфа масалалар билан турли идоралар эшигини қоқишимизга тўғри келади. Шу маънода айтганда, бугун одамлар жуда кўплаб муаммо ва масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида адлия идораларига мурожаат қилишмоқда.


 

Инсон ҳуқуқлари бўйича осиё форуми

жаҳоннинг инсон ҳуқуқлари амалиётига Самарқанд руҳини олиб кирди

2018 йил 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди. У Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон дек­ларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Унда таъкидланганидек, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги якунлари: замонавий таҳдидлар ва реал воқелик” мавзусида ўтказилган мазкур анжуманнинг долзарблиги ана шу асосий ҳужжатнинг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурати билан белгиланади.


 

Мақсад ва вазифамиз: халқимизнинг мушкулини осон қилиш

АДЛИЯ вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлиги бугунги кунда ортиқча оворагарчилик ва сарсонгарчиликка чек қўйиб, халқимизнинг мушкулини осон қиладиган ишончли ҳамкорига айланиб улгурди. Давлат хизматлари марказлари томонидан юридик шахсларни ва юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш, шунингдек, уларга бошқа турдаги давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора сифат ва сон жиҳатдан кенгайиб бормоқда.


 

“Хорижий тиллар синдроми”

Ўзбек тилининг унутилиши сари қадамми ёхуд ёрқин келажакдан дарак?..

Бир томондан ўзбекнинг болалари ҳов Овропанинг қай бир бурчагидаги халқ тилини би­лиши заб яхши. Тил билган эл билади. Аммо бу ўринда шу ёшларнинг ўз она тилига сал эътиборсизроқ бўлиб тарбия топаётганлиги кўнгилни хижил қилади-да. Ҳалиям “хорижий тил­­лар синдроми” халқимиз орасида шиддат уловига мингашганича йўқ. Бир томондан айрим қўшни давлатлар билан солиштирсак, ҳайтовур, бизда она тилимизга бўлган “содиқлик” ҳисси сақланган. Шу ўринда масаланинг иккинчи томони борки, буни шартли тарзда “замона зайли”, деб атай қоламиз. Глобаллашув — замона зайли.

 

Ва бошқа кўплаб мақолаларни ўқишингиз мумкин

 

Сўнгги янгиликлар: