Сохта заргар қўлга тушди

ЯҚИНДА жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг очиқ суд мажлисида Ибодулла Насимовнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчининг маълумоти ўрта, оилали, тўрт нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Муқаддам фирибгарлиги учун бир неча марта судланган. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек у ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида Зилола Саидовага ўзини заргар деб таништиради.
— Тилла зирагингизни ўзим яхшилаб таъмирлаб бераман. Хизмат ҳақимга 90.000 сўм берсангиз бўлади.
Бироқ тилла зиракни ҳамда пулни қўлга киритган бу шаввоз ваъдасида турмади. Тақинчоқни сотиб, пулини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборди. Бундан ташқари, у Гулсара Носировани ҳам алдаб, унга ўзини заргар, деб таништириб, унинг умумий баҳоси 1.000.000 сўмлик зирагини ҳамда 500.000 сўмлик тилла буюмини қўлга киритади. Фирибгар хизмат ҳақи, дея ундан 30.000 сўм ҳам олади. Назира Қаюмова ҳам унинг “ўлжасига”га айланганлардан бири. И.Насимов бу аёлни ҳам алдайди. Унга 200.000 сўмлик зарар етказади.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган И.Насимов айбини тан олиб, кечиришларини сўради. Алдаш ва ишочни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзгаларнинг мулкини қўлга киритган фирибгар қонун олдида жавоб берди. У судда жабрланувчилардан ҳам кечирим сўради. Бироқ фирибгарликни одат қилган бу инсон хулоса чиқарармикан?
Шу ўринда баъзи мулоҳазаларимизни айтиб ўтсак. Аввало, ҳар биримиз ҳушёр ва эътиборлироқ бўлсак, фирибгарлар алдовига учмаймиз. Қолаверса, мол-мулкимизни ўзганинг қўлига бериб, чув тушиб қолмаймиз. Шу каби жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларимизнинг фирибгарлик оқибатида жабр кўриб қолмасликлари учун туман суди томонидан маҳаллаларда, корхона, муассаса ва ташкилотларда учрашувлар ташкил этилмоқда. Бу тадбирларда асосий эътибор фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилмоқда.
Мавлон ҒАФУРОВ,
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси
Сўнгги янгиликлар:
- “Қора бозор” учарларининг қора қилмиши фош этилди (2019 йил, 6 сон)
- Қарзимиз йўқ, аммо электр чироғидан айиришди ...Яна одамлар овворагарчилиги ҳақида (2019 йил, 6 сон)
- Шифокорни урганни қамаш керак(ми?) (2019 йил, 6 сон)
- Кўчаси бору номи йўқ, уйи бору рақами йўқ ёхуд “беморни қидираётган Тез ёрдам” (2019 йил, 5 сон)
- Ҳуқуқий маданият кундалик одатимизга айланмаса, қонунга ҳурмат пайдо қила олмаймиз (2019 йил, 5 сон)
- Зиёрат маданияти ёки одобсиз “ошиқ”лар (2019 йил, 5 сон)
- Қондошлик ришталари арзон баҳоланди (2019 йил, 5 сон)
- 700 метр чуқурликдан отилиб чиққан шифобахш сув (2019 йил, 5 сон)
- Дастурхонга тортилган қонли таом (2019 йил, 5 сон)
- Президентимизнинг Германияга ташрифи: Халқаро майдондаги яна бир дадил қадам (2019 йил, 5 сон)