-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Бу дунёда сир-синоат кўп

03.12.2018

Бангладеш аҳолиси Россияникидан кўпроқ

 

КЎРИНИШИДАН Россия Европа ва Осиё қитъасининг каттагина қисмини эгаллаган, ҳудуди бўйича дунёда биринчи ўринда турса-да, аммо ундан бир неча баробар кичкина бўлган Бангладеш аҳолиси Россияникидан деярли 20 миллионга кўпроқ.

 

Самодаги юлдузлар сони Ер юзидаги дарахтлар сонидан кам

 

Ерда Сомон йўлидаги юлдузлардан кўра кўпроқ дарахтлар мавжуд. Маълумотларга кўра, сайёрамизда 3 триллион дарахт бор, самода эса 400 миллиард юлдуз порлайди.

 

Германия — болалари энг кам мамлакат

 

14 ёшгача бўлган болалар Германияда умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этса, Кенияда 40 фоизни ташкил этади.

 

Мэри ва Жеймс энг машҳур исмлар

 

Ғарбий мамлакатларда 1917-2016 йиллар ора­сида дунёга келган болалардан қиз болалар орасида Мэри, ўғил болалар орасида Жеймс энг кўп қўйилган исм ҳисобланади. Жеймс исми деярли 5 миллион ўғил болага, Мэри эса 3,5 миллион қизчага қўйилган.

 

Хитой — “Олтин республика”

 

Хитойда дунёнинг бошқа мамлакатларига қа­раганда энг кўп олтин мавжуд. Маълумотларга кўра, мамлакатда йилига 440 тонна олтин қазиб олинади.

 

Швецияда 200 мингдан ортиқ Карлсон бор

 

Ҳаммамизга яхши таниш бўлган мультфильм­даги Карлсон исми Швецияда жуда машҳур. Ушбу мамлакатда Андерсондан кейинги ўринда турувчи Карлсон исми билан истиқомат қиладиганлар 200 мингдан ошади.

 

Шанба Чақалоқлар кам туғиладиган кун

 

Маълумотларга кўра, чақалоқлар ҳафтанинг бошқа кунларига қараганда шанба куни камроқ туғилади. Пайшанба ва душанба куни чақалоқлар энг кўп туғиладиган кун экан.

 

“McDonalds” сониясига 75 та “Fast food” сотади

 

Дунёдаги энг йирик “Fast food” таомларини тайёрловчи АҚШнинг “McDonalds” корпорацияси турли буюртмаларни ҳисобга олганда сониясига 75 та бургер сотиши аниқланган.

 

Маҳбус қамоқхонадан қочиш учун 70 метрли туннел қазиди

 

БРАЗИЛИЯ фуқароси Жадсон Куня қотиллик содир этгани учун қамалган, бироқ у тайинланган муддатнинг охиригача ўтиришни истамади. Озодликка чиқиш йўлларини қидирди.

Жиноятчи озодликка чиқиш учун камера ҳожат­хонасидан туйнук қа­зиш­ни бошлаган. Бир неча ой ­ичида у 70 метрли йўлни ковлашга муваффақ бўлган. Аммо манзилга бир метр қол­ганида, маҳбус кислород етишмас­лиги оқибатида туннелда вафот этган.

Полициячилар унинг жаса­ди­ни ер юзасидан бир метр чуқурлик остидан топган. Озодликка элтувчи йўл маҳбус камерасидан бошланиб, қамоқхонанинг электр сими тортилган панжараларидан ўтган ва ўрмонга йўналган. Шунингдек, полициячилар ерости йўлини ёри­тишда фойдаланилган кабел ва лампочкани аниқлаган. Жадсоннинг оёғига буюмлари солинган қоп боғланган бўлган.

 

Интернет материаллари асосида

“Инсон ва қонун” мухбири

Мадина ҲАМДАМОВА тайёрлади.