-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 47 сони эътиборингиз марказида!

04.12.2018

Коррупция ва маданият

БИР қарашда бу икки сўз бир-бирига умуман мувофиқ келмайди. Иккинчи томондан эса улар ўртасида қандайдир яқинлик борлигини инкор эта олмаймиз.

Дарвоқе, коррупция ва маданият ўзаро боғлиқ ва баъзи ҳолларда бир-бирини тақозо этади.

Дастлаб коррупцияга бизда қандай таъриф берилганига тўхталсак. Қонунга кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши.


 

Янги қарорлар орқали мамлакатда қандай ўзгаришлар бўлади?

АДЛИЯ вазирлиги томонидан 30 ноябрь куни ўтказилган “Адлия ахбороти” номли брифингда ўтган ҳафта давомида қабул қилинган Президент қарорлари ва фармонлари, бир қанча ҳукумат қарорлари ҳақида сўз юритилди. Биз ҳам ушбу қонун ҳужжатларининг қисқача мазмунига тўхталамиз ва ушбу қарорлар орқали мамлакатда қандай ўзгаришлар юз беришини муҳокама қиламиз:

“Кредиторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарорда асосий эъти­бор кредиторлар ва гаров масаласига ҳамда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган.


 

Ҳуқуқингни бил ва талаб қил!

МАМЛАКАТИМИЗДАГИ мавжуд қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, жойларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқини билишга ва ўз вақтида ҳамда ўз ўрнида талаб қилишга йўналтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” шиори остида акция тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, Касби туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Хўжахайрон”, “Обод-юрт”, “Юксалиш”, “Касби”, “Қатағон”, “Истиқлол”, “Қоратепа” каби бир қатор МФЙлари ҳудудида жойлашган 3, 9, 12, 14 каби умумтаълим мактабларида ана шундай акция тадбирлари ўтказилди.


 

Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ!

ЎТГАН ҳафта 21 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзуида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.


 

Тарбиячининг ўзи тарбияга муҳтож, боз устига қонунбузар бўлса...

Донолар “Тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак!” деб бекорга таъкидламаган. Фарзандларимизни илк тарбия масканида кутиб оладиган тарбиячиларнинг ўзи тарбияга муҳтож, боз устига қонунбузар бўлса, уларнинг эртаси келажагини қандай тасаввур қилиш мумкин. Мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчиларнинг қабули анчадан буён Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилаётгани кўпчиликка аён. Шундай бўлсада, боғча мудиралари орасида ўз манфаати йўлида уддабуронлари, ўрганган “одат...”ларидан кеча олмаётганлари оз эмас.

 

Ва бошқа бир-биридан қизиқ мақолаларни ўқишингиз мумкин...

Сўнгги янгиликлар: