-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Суд эркинлиги ва журналист хавфсизлиги: миллий ва халқаро тажриба

05.12.2018

ПОЙТАХТИМИЗДАГИ “Miran” меҳмонхонасида Халқаро ЮНЕСКО­ ташкилоти ва журналистларни қайта тайёрлаш марказининг ташаббуси билан “Суд эркинлиги ва журналист хавфсизлиги: миллий ва халқаро тажриба” мавзуида семинар тренинг ташкил этилди. Тадбирда ОАВнинг эркинлиги масаласида суд-ҳуқуқ органлари вакиллари ҳамда журналистларнинг ҳамкорлигини қандай йўлга қўйиш кераклиги ҳақида тавсиялар берилди.

 

Пол Доудин Кляво,

Халқаро эксперт:

— Францияда ҳам худди Ўзбекис­тон­даги каби журналистлар билан бир­га ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ўртасида мустаҳкам алоқалар ўр­натилган. ОАВ ходимлари ва юридик соҳа вакиллари учун ташкил этилган бу каби тренинглар орқали ўртача билимга эга бўлган журналистлар суд жараёнида холисона иштирок этиб келишмоқда. Таклифим ҳуқуқий соҳани ёритиш учун “Ҳуқуқий журналис­тика” факультетини очиш керак. Чунки бу соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган муаммолар талайгина.

 

Сурайё МУРАТОВА,

Фуқаролик ишлари бўйича

Тошкент шаҳар суди вакили:

— Мен икки кунлик тренингдан кўп нарса ўргандим. Очиғи журналист касбидан йироқ бўлсам-да, журналистика соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлдим. Кўплаб журналистларимиз интернетдан тўғри ва холис ахборотларни танлашда ва узатишда баъзан адашишларга йўл қўйишаяпти. Аслида текширилмаган ахборотни узатиш, билиб-билмай оммани адаштириш ҳам касб аҳлоқсизлиги белгиси саналади. Ҳаммамизга маълум, журналистнинг ёзган материалини миллионлаб киши ўқиши, эшитиши ва кўриши мумкин. Шунинг учун у ўзи тарқатган ахборот учун жавобгар ҳисобланади. Айниқса, ахборот хуружи “урф” бўлаётган бир пайтда “фейк” маълумотларнинг тар­қатилаётгани ҳам ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шу жиҳатдан улар ўзларининг профессионал одобларини унутмасликлари зарур. Шундагина халқ уларга ишонади, уларнинг ёзганларидан қониқиш ҳосил қилади. Ташкилотчиларнинг асосий мақсади эса биз каби соҳа вакиллари билан ҳуқуқ соҳасида фаолият олиб бораётган журналистларнинг узвий ҳамкорлигини янада такомиллаштиришдан иборат

 

Фазлиддин ЗИЁДОВ,

Жиноят ишлар бўйича Тошкент

шаҳар суди суд амалиёти таҳлили

ва статистикаси бўлими бошлиғи:

— Ҳозирги суд-ҳуқуқ тизимида шид­дат билан амалга оширилаётган ис­лоҳотлар жараёнида халққа тезкорлик ва холислик билан янгиликларни етказиш замон талабидир. Бунда жур­налистлар билан ёнма-ён ҳуқуқни му­ҳо­фаза қилувчи ходимлар биргаликда ҳам­жиҳатликда фаолият юритишлари ке­рак бўлади.

Марказ томонидан ўтказилган тренингдан таассуротларим ижобий. Франциялик мутахассис ўзбек журналистикаси ва суд ҳокимияти вакилларининг юқори малакаси ва савиясини ўринли баҳолади.

 

Эъзоза ЖЎРАЕВА,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети 2-босқич талабаси

 

Сўнгги янгиликлар: