-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия бўлимлари одамлар орасида

05.12.2018

Марказий шифохонага йўлланма берилди

САМАРҚАНД шаҳар адлия бўлимидан бизга келган маълумотларнинг бирида фуқаро Эрматова Раънога ёрдам кўрсатилганлиги ҳақида маълум қилинган. Р.Эрматова набирасининг чап оёғи оқсоқланиб, чап қўли ишламай қолаётганлиги сабабли уни замонавий тиббиёт ускуналарида текширувдан ўтказиш ҳамда даволатиш масаласида ёрдам сўраган. Адлия бўлимининг маълум қилишича, бемор Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасида текширувдан ўтказилган, фуқаро эса айни дамда улардан Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия марказига йўлланма беришларини илтимос қилиб турибди.

 

Мухбиримиз беморни даволовчи шифокорлардан бири И.САЛИМОВ билан мулоқотда бўлди:

— Ушбу бемордаги ҳолат, яъни, бош мия соҳасидаги порэнцефал киста миянинг фаолиятини бошқарадиган марказда чуқурроқ жойлашганлиги сабабли унинг бугунги кундаги ҳолатини динамикада ушлаб туриш мақсадида консерватив муолажалар тайинладик. Р.Эрматованинг набирасини замонавий тиббий ускуналарда чуқурроқ текширувдан ўзтказиш борасидаги талабини ҳам ўринли деб биламиз. Шу сабабли 2016 йилда туғилган Рўзиев Темурга Рес­публика ихтисослаштирилган нейрохирургия марказида даволаниши учун (ордер) йўлланма тайёрлаб бердик.

 

Мухбиримиз мурожаат муаллифи

Раъно ЭРМАТОВА билан боғланди:

— Текширувлардан сўнг шифокорлар набирамнинг бош мия соҳасида киста борлигини айтишди. Набирамни Самарқанд вилоят кўптармоқли болалар тиббиёт маркази нейрожарроҳлик бўлимида даволатдим, Самарқанд шаҳар марказий шифохонасида ҳам кўрикдан ўтказдим. Набирамнинг аҳволи эса яхшиланмади. Шунинг учун уни Тошкент шаҳридаги шифохоналарга олиб бормоқчи бўлдим. Адлия бўлимининг аралашуви билан бизга марказий шифохонага йўлланма (ордер) беришди. Самарқанд шаҳар адлия бўлимидан миннатдорман!

 

“Инсон ва қонун” мухбири

Мадҳия АВАЗОВА тайёрлади.