-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўзбекистонда фуқаролар давлат бюджетининг кирим ва чиқимлари кузатиб боришлари мумкин бўлади

07.12.2018

Turon24 Ахборот Агентлигининг хабар беришича, 2019 йилдан бошлаб Молия вазирлиги "Очиқ бюджет" ахборот порталини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу давлатнинг барча турдаги кирим ва чиқимларини шаффоф шаклда бўлишини таъминлайди.

Шунингдек, фуқаролар давлат бюджети ҳақидаги маълумотларни www.openbudget.uz сайти орқали онлайн тарзда кўришлари мумкин бўлади.

Ҳозирда дастурчилар сайт фаолиятини йўлга қўйишни ишлаб чиқишмоқда.

Бундан ташқари, "Фуқаролар учун 2019 йил бюджети" ахборот бюллетени ҳам чоп этилади. Нашр давлат бюджетининг асосий параметрларини акс эттиради. 

Ахборот бюллетени оммабоп тилда ёзилади ва унда махсус шартлар ва инфографикалар акс эттирилади. Шунингдек, китобда чораклик иқтисодий кўрсаткичлар келтириб борилади.

 

Сўнгги янгиликлар: