-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Марказида Жаҳон Банки билан учрашуви бўлиб ўтди

07.12.2018

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш Марказида Жаҳон Банки билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда янги очиқ маълумотлар порталининг тузилиш консепциясиларини яратишдан иборат бўлди.

Бунда мамлакатимизнинг халқ таълими соҳасида очиқ ахборот тизимининг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумотлар берилди. Бунга Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ҳамда Жаҳон Банки ўз фикр-мулоҳазалари билдирдилар.Жаҳон банки вакиллари эса очиқ маълумотлар порталининг қандай ишлаши кераклиги ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар, хусусан,марказда тайёрланган очиқ ахборот дастурлари билан таништирдилар, улардаги маълумотлар базаси мутахассислар билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Жаҳон Банки Ўзбекистонда янги очиқ маълумотлар портални яратиш консепцияси бўйича ўз тавсияларини тақдим этишди, очиқ ахборот ташаббусларини ривожлантириш учун йўл харитасини ишлаб чиқиш кераклигини айтиб ўтилди.

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация техналогияларини ривожлантириш марказида Жаҳон Банки билан бўлган учрашув таълимда ўз самарасини бериши кутилмоқда. Чунки ҳар икки томон ҳам Ўзбекистоннинг янги очиқ маълумотлар порталининг консепциясини тузишга келишиб олдилар. Учрашув сўнггида ўзаро ҳамкорликнинг келажак режалари, унинг истиқболлари ҳақида ҳам фикр алмашдилар.

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш маркази

ахборот хизмати

 

Сўнгги янгиликлар: