-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди

07.01.2019
Қарор билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. 
 
Низомга мувофиқ, вазирлик тизимига қуйидаги янги тузилмалар киритилди:
 
  •  малакани баҳолаш марказлари;
  •  Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;
  •  касб-ҳунар коллежлари;
  •  хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
  •  “Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” МЧЖ;
  •  Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;
  •  олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.
 
Бандликка кўмаклашиш марказлари негизида ишга жойлаштириш соҳасида “бир дарча” принципи бўйича комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий офислар ташкил этилади.
 
Шунингдек, қарорга мувофиқ вазирлик ихтиёридаги 2-Тошкент юридик коллежи Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежи этиб қайта ихтисослаштирилди.