-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

18 ёшгача паспорт олмаганлик учун жарима тўланмайди

11.01.2019

МЖТКдаги маъмурий жавобгарликка тортиладиган энг кичик ёш кўриб чиқилди.

1994 йилдан бошлаб барча ҳуқуқбузарликлар бўйича қатъий 16 ёшдан маъмурий жавобгарлик юзага келар эди. Бу қоида қайта кўриб чиқилди ва бундан буён истиснолар бўлиши мумкин.

Масалан, ҳозирданоқ 18 ёшгача бўлган шахслар 16 ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликдан озод этилди (МЖТКнинг 223-моддаси).

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасининг сайтида эълон қилинган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.