-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қонунчиликдаги янгиликлар

17.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасининг фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 
 
 Қарорга мувофиқ: 
 
  •  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчиларнинг овқатланишини аутсорсинг шартларида, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва бўлинмалари учун белгиланган тартибда ташкил этади.
  •  Махсус бошқармага мавжуд куч ва воситалар (шу жумладан, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг меҳнати) билан хизмат кўрсатиш, шунингдек, пудрат ишларини (муҳандислик-қурилиш, транспорт ва фаолият йўналиши бўйича бошқа ишларни) тўлов асосида амалга ошириш ҳуқуқи берилди.