-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 2 сони нашрдан чиқди

23.01.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилди

Мажлисни Адлия вазири ­Русланбек Давлетов олиб борди. У қоғоздаги тайёр матнни ўқиб бермади. Ёш, ҳаракатчан вазирнинг вазмин ва босиқ мулоҳазалари, қатъиятли фикрлари Ҳайъат мажлисида қатнашган ОАВ вакилларини ҳам ҳайратга солди. Очиғи, бу йўсинда, очиқ ва ошкор йиғин ўтказилиб, унга ОАВ ходимларининг таклиф этилиши ўзига хос ойдинлик белгиси, деб баҳоланди. Қуйида вазирнинг маъруза матнидан “ташқарида”ги гапларини келтирамиз.


 

Чироқлар қани, ХЎЖАЙИН?

ДАВЛАТИМИЗ раҳбарининг ташаббуси билан ўтган йили ­“Обод қишлоқ ва обод маҳалла” дастурлари қабул қилиниб, ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан қишлоқ ҳамда маҳаллаларда улкан бунёдкорлик, ободонлаш­тириш ­ишлари олиб борилиб, бу гўшаларнинг шаклу шамойили таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Ўтган ёз ойининг ўрталарида Рес­публикамиз қишлоқ ҳудудларида “Ёшлар — Ўзбекистон келажаги” шиори остидаги “Обод кўнгил тарғибот лойиҳаси” доирасида бир гуруҳ таниқли ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, спортчилар, журналистлар маҳаллалар ҳаёти билан яқиндан танишдилар.


 

...ХЎШ, иннанкейинчи?

— Янги замон кўчамиздаги 10-мактаб билан катта йўл бў­йидаги 9-мактаб ораси 1,5 чақиримлик масофа. Уловлар ва пиёдалар учун битта йўл, тағин бу ерда ҳаракат жуда серқатнов. Шу боис, йўл четидан пиёдалар йўлакчаси қилиб берсангиз, яхши бўларди!


 

Онамни ким қайтариб беради?

ФАРҒОНА шаҳар, А.Навоий кўчаси, 62-уй, 53-хонадонда яшовчи Мўътабар Ғофурова бундан 9 йил муқаддам ноҳақ судланганида бир кун келиб барибир адолат юзага чиқишидан ­умидини узмаганди. Энди ҳақли савол туғилади: хўш, у нега бундай қисматни бошидан кечирди?


 

Маданият осмонга чиқдими?

ЁМҒИР тинимсиз ёғарди. Бундан эса одамлар баттар серҳаракат бўлиб, “юз-кўзинг” демасдан ўзларини метро ёки автобус бекатларига уришади. Метрога тушган заҳотим хунук бир манзарага дуч келдим. Ғазна олдида ачинарли бир тартибсизлик юзага келган. Ёшу қари ўртасида жетон олиш учун “кураш” авжига чиққанди. Тўғри, ҳаммада ҳам иш бор, юмуш бор, барчамиз ишимизга шошил­япмиз, лекин мен айтмоқчи бўлган “маданиятли ҳамюртларимиз”нинг айрим хатти-ҳаракатлари бироз ўйлантириб қўйди. 


 

Ҳе йўқ, бе йўқ боғча мудиралари ўз ходимларини ариза олмасдан таътилга чиқарган

НАВОИЙ шаҳридаги 21 ва 22-мактабгача таълим муассасаларида 2018 йил 23 июлдан бошлаб капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Шу муносабат билан боғча тарбияланувчилари бошқасига кўчирилган. Натижада, иккала боғчада ишловчи тарбиячи ва техник ходимлар ишга чақирилмаган. Энг ёмони, ҳе йўқ, бе йўқ боғча мудиралари ходимлардан ёзма равишда ариза олмасдан уларга таътил бериб юборган.


 

Ўғри “ошиқ” қўлга тушди

НАСИБА ўзига тўқ, ҳурматга сазовор оила фарзанди. ­Ота-онаси уч фарзандни одобли, билимли бўлиши, ҳеч кимдан кам бўлмаслиги учун ҳаракат қилди. Кенжа қиз — Насиба камчилик, йўқчилик нималигини кўрмаган, тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада беармон, ўзига бино қўйган, тантиқ қиз бўлиб ўсди. Бу эркалик ота-онасининг бошига бир кун келиб жафо келтириши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганди. 


 

Энг шов-шувли журналист текшируви

МАЪЛУМКИ, ҳар бир даврнинг ўз салоҳияти, касбий фидойилиги, билим ва иқтидори билан тарих саҳифаларида мангу из қолдирган буюк инсонлари бўлган. Шулар жумласидан, журналистика соҳасидаги бутун бошли элат ва миллат тақдирини ҳал қилишга қодир сўзи қиличдек ўткир, холис ва ҳалол қалам эгаларининг номи то бугунги кунга қадар машҳур. Масалан,  XIX асрнинг охирларида яшаб ўтган россиялик журналист В.Г.Короленко ўзининг касбий салоҳияти ва фидойилиги билан журналистика тарихининг олтин саҳифаларидан муносиб жой олган ­ижодкорлардан биридир.


 

Котиба хатосини тан олди

БЎСТОНЛИҚ туман адлия бўлимига Фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бўстонлиқ туман кенгаши ҳамда Қораманас қишлоғидаги “Алғабас” маҳалласининг бир гуруҳ фуқароларидан ­ариза келиб тушди. Унда мурожаат муаллифлари МФЙ масъул котибаси Азима Тулегенованинг 2014 йилда ҳашар асосида қурилган маҳалла идорасини ўзбошимчалик билан ­эгалллаб олганидан норози бўлиб, уни қайтариб олишда амалий ёрдам сўрашган.
 
 
Ва ббир биридан қизиқ мақолаларни ўқишингиз мумкин