Ҳуқуқий ахборот (2019 йил, 3 сон)

Ҳуқуқшунос бўлишни истаганлар учун сиртқи бўлим очилади
Давлат дастурига мувофиқ 2019 йил 1 апрелга қадар олий юридик таълим муассасаларида сиртқи бўлимларга талабаларни қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш назарда тутилган. Сиртқи бўлимларга суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида (5 йил ва ундан ортиқ) бенуқсон фаолият кўрсатиб келаётган, ўрта ва ўрта-махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимлар кейинчалик мазкур органда камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида қабул қилинади. Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
“Хуфёна иқтисодиёт” бўйича ишонч телефонлари ташкил қилинади
Давлат дастурига асосан “Хуфёна иқтисодиёт” салмоғини иқтисодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш режалаштирилмоқда.
2019 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқиладиган тегишли қонун ҳужжатида нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ўртасида кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш тизимини ривожлантириш, “Хуфёна иқтисодиёт” бўйича ишонч телефонларини ташкил қилиш ва мазкур соҳада тасдиқланган хабарни берган шахсларни рағбатлантириш ҳамда бошқа шу каби механизмлар назарда тутилади.
“Huquqiy axborot” телеграм канали
материалларидан фойдаланилди.
Сўнгги янгиликлар:
- Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига ўтказилди
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди
- Хорижга чиқиш учун қандай паспорт керак? (2019 йил, 3 сон)
- Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
- “АНДИЖОН-ФАРМ” ЭИЗ ташкил этилди
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- 2019 йил 11 январь куни навбатдаги “Адлия ахбороти” брифинги ва матбуот анжумани ташкил этилди
- 18 ёшгача паспорт олмаганлик учун жарима тўланмайди
- Судларда бож тўлаш бўйича бир қатор имтиёзлар бекор қилинди