-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 4 сони нашрдан чиқди

05.02.2019

 

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Депутатлик осонми?

Халқ вакиллари фаолиятига танқидий назар

Давлатимиз раҳбари 2018 йил ­якунларига бағишлаб Парламентга қилган мурожаатида вакиллик органлари фаолиятига ­алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, ушбу органлар ишига доир қатор танқидий фикрларни билдирди. “Ҳисоботларга эътибор берсак, ма­ҳал­лий Кенгашлар фаолиятида гўёки ижо­бий ўзгаришлар юз бераётгандек туюлади, лекин улар фақат рақамларда акс этмоқда, холос. Бизга рақамлар ­эмас, аниқ натижа керак.


 

Менда савол бор

Президентимизнинг 2019 йил 6 январда имзоланган ­“Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, ­Оммавий ахборот воситаларида Судьялар олий мактаби ташкил қилиниши ҳақида хабар берилгач, бу борада таҳририятимизга фуқаролар томонидан бир қанча саволлар келиб тушди. Уларнинг айримларига бугунги саҳифамизда мутахассислар жавобини келтирамиз


 

Отангга бор, онангга бор... Ўртада сарсон Диловар

 Қоғозда “кўмилган” ғоя...

ТАҲРИРИЯТИМИЗГА “Олмалиқ Диловар Қурилиш” МЧЖ раҳбари Диловар Муратов Оҳангарон туман ҳокимияти ­устидан шикоят билан мурожаат қилди. Фуқаронинг айтишича, қарийб бир йилдан буён у ҳокимият эшигида сарсон. Тўғрироғи, яна бир қанча идораларга ­эшикма-эшик кириб овора бўлиб юрибди.

 


 

Нафс ўпқони осмонни ҳам ютади...ми?!

Элёр Рустамов (исм шарифлар ўзгартирилган) “Ўзмиллийбанк”нинг Академик филиали касса мудири лавозимида туппа-тузуккина ишлаб келаётганди. Нима бўлди-ки, нафс домига илиниб. жиноятга қўл урганини сезмай қолди. Ёз кунларининг бири. Банкда одатдагидек иш қайнаган.


 

Опасини тунаган сингил бугун афсусда. Аммо...

Жиноят кодексининг 169-моддаси “Ўғрилик”, дея номланиб, унга кўра ўғрилик — ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишдир. Аммо Поп туман Ойбек маҳалласида яшовчи Бумайрам Солиҳова (исм-шарифлари ўзгартирилган) жиноий шериги Нозима Абдуллажонова билан бирга бегона ҳовлига эмас, балки ўз туғишган опаси Аломат Солиҳованикига ўғирликка тушди.


 

Ҳоким қарори ва пора... қай бири кучли?

ҳаёт чорраҳаларида турфа ҳолатларга гувоҳ бўламиз. Кимларгадир ­баланд-баланд қасрлар насиб этса, кимлардир каталакдек уйга эга бўлишни умр бўйи орзу қилиб ўтаётгани ҳам афсуски ҳақиқат. Уй-жойсиз одам, унга эришиш учун турли товламачиларга, алдовларга дуч келаётганлиги ҳам бугун ҳеч кимга сир эмас. Навоий шаҳридаги “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг очиқ мажлисида ­бошпанага муҳтож ночор аёлнинг сарсон-саргардонлиги ва алданишига сабаб бўлган кимсаларнинг иши кўриб чиқилди.


 

Нега ҳадеб маълумотнома с¤райверасизлар?

Тиббиёт тизимининг айрим раҳбарлари эътиборига!

ЖОЙЛАРДАГИ адлия бўлимларига қилинаётган мурожаат­ларнинг аксариятида соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунбузилишлар қайд этилган. Хатирчи туман адлия бўлимига фуқаро Мунаввар Хўжамуродова туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси ВКК бўлимига ўзининг ногиронлигини белгилатиш учун борганида яшаш жойидан маълумотнома олиб келиши талаб қилинган.


 

Халқ билан мулоқот аёл тақдирида учраётган  кўнгилсизликларни ўрганишга ундамоқда

ЗАМОНЛАР оша барча даврларда оилаларни қўллаб-қувватлаш, никоҳ муносабатларини тартибга солишга алоҳида аҳамият қаратилган. Хўш, бугун оилаларда аёллар ўрни, ҳуқуқ ва манфаат­лари, мақоми қай даражада кафолатланган?


 

Ҳар либоснинг ўз қадри бор. Айниқса...

ЭСИМДА, 5 ёшар бола эдим. Ўшанда катта акам йигитлик бурчини ўтаб ҳарбий хизматдан келди. Бутун маҳалла-кўй, қариндош-уруғ йиғилган. “Солдат тўй” бошланиб кетди. Акамни ота-онам қайта-қайта бағрига босади, дўстлари ҳам бири қўйиб, бири қучоқлайди. Менинг эса хаёлимда аскар акамнинг дийдоридан ҳам муҳимроқ нарса чарх уради. Акамнинг уст-бошига разм соламан. Оёғида қора мойга ботирилгандек ялтираб турган этик. Йўқ, бу менинг оёғимга тўғри келмайди. Акамга қандайдир салобат бахш этиб турган эгнидаги ҳарбий либос. Эҳ, буям менинг размерим эмас, унинг ичида қолиб кетаманку. Бўлди, кепкасини оламан.


 

Ҳалоллик ва адолат у кишининг ҳаёт фалсафаси

Убайдулла Қурбонович мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидан бошлаб қонун устуворлигига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг шаклланиши ҳамда уни мустаҳкамлашда сидқидилдан меҳнат қилиб келмоқда. Тадбирда парламент аъзолари, у киши билан бирга ишлаган кўплаб таниқли ҳуқуқшунослар, шоир ва ёзувчилар, шогирдлари иштирок этди ва Убайдулла ­аканинг инсоний фазилатлари, ҳаёт йўли, иш принциплари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.