-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қиморбоз ошналар (2019 йил, 9 сон)

13.03.2019

КЕЧ тушиб қолган, айни палла қишлоқ кўчасида икки нафар ИИБ ходими одимини жадаллатганча, гурунглашиб боришарди...

Бугун Муродбой (исм-шарифлар ўзгартирилган) жой тўйи ўтказди. Байрам-базм ўрнида. Ошналар Жуманиёз, яқинда Россия Федерациясидан келган Матназар, Шербек ва Қурбонлар ҳам шу ерда эди. Ҳаммалари ичкиликнинг забтига учраган, бошлари қизиганди. Бир дам Жуманиёз уйига қайтиш баҳонасида ташқари чиқди. Унинг ортидан қолган таниш ёр-ошналар эргашди.

— Россиядан келганимиздан бери меҳмонга чақирмадинг, Жуманиёз, — деб гина қилиб қолди Матназар. — Кўп нарса сўрамаймиз...

— Уйимнинг тўри сеники, — деди Жуманиёз паст тушишга унамай. — Борсанг меҳмон қиламан.

Гап шу бўлди. Жуманиёз уйига жўнади. Қолганларнинг “боши гангиб” мезбон — Муродбойникида қолди. Орада Жуманиёзнинг меҳмонга чорлови Матназарнинг ёдига тушиб қолди, шекилли, қаватига Шербекни олиб Жуманиёзникига жўнадилар. Хулласи зиёфатнинг давоми ўша ерда давом этадиган бўлди. Меҳмонновозлик-йиғиннинг авжида Қурбон чўнтагидан қарта чиқариб қолди. Ҳаммани “ўйинга” чорлади.

— Қани, бу ёғига “бир қўл”дан ташлаймиз...

...Қинғир йўлнинг охири лой. Қартабоз ошналар бундай қўр солиб қимор ўйнаб турганларида уйга ­ИИБ ходимлари келиб қолди. Жуманиёзнинг кайфи учди. Жазо тайин. Унга каттагина жарима солинди.

 

Олимбой МАШАРИПОВ,

жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди судьяси