-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 15 сонда ўқинг...

16.04.2019

Ушбу сонда чоп этилган маыолалар:

Мустақил ва холис суд ҳокимияти: мулоҳаза, таҳлил ва таклиф

суд ҳокимиятининг фаолияти бевосита инсон ва жамият тақдири билан чамбарчас боғлиқ. Ўзингиз яхши биласиз, ижтимоий ҳаётдаги ҳар қандай келишмовчилик, у фуқаролар ўртасида бўладими ёки қонун тили билан айтганда, юридик шахс­лар ўртасида бўладими, фақат суд орқали ечим топади. Чунки фуқаролик жамиятининг талаби шундай.


 

Очерк ёзиш

Аудитория.

Ўқитувчи: — Бугун оралиқ назорат. Ҳамма янги дафтар олиб мавзуни ёзсин. Мавзу: “Матбуотда очерк ёзиш жанри”.


 

Адлия одамлар орасида

Коллеж раҳбарининг буйруғи бекор қилинди. Нега?

УЧТЕПА туман адлия бўлимига тумандаги Тошкент қурилиш-коммунал касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси З.К. мурожаат этиб, коллеж директорининг буйруғи билан унга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилганлигини, у бундай буйруқ қабул қилинганидан бехабар эканлигини, интизомий жазо қўллашдан аввал ундан ҳеч қандай тушунтириш бериш сўралмаганлигини билдириб, ушбу буйруқнинг қабул қилиниши қонуний ­ёки ноқонуний эканлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўраган.


 

Тоғда ўсган болалар бир неча йилдан сўнг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлишди

Чўпон ёзнинг жазирамасидан тортиб, қишнинг қаҳратон совуғида ҳам тоғу тош ва яйлов кезади. У бошқаларга ўхшаб ўзи истаган пайтда тўю маъракага, байрам ва тантаналарга, дам олиш масканлари ҳамда саёҳатларга боролмайди. Бу ҳам бўлса, унинг касбига нечоғлик садоқатли эканлигидан далолатдир.


 

Ҳеч қачон очилмайдиган жиноятлар ёхуд ёпиғлик қозонлар қачон очилади?

КОРРУПЦИЯГА барча қарши, лекин пулни ҳамма яхши кўради. Бир-бирини енга олмаётган ана шу қарама-қаршилик коррупция тегирмонига сув қуяётгани аниқ.


 

Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга мулк ­ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат ­акцияси якунланаяпти. Бу имкониятдан ҳамма фойдалана олдими?

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 27-моддасига кўра, ҳар ким турар жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга, 36-моддасига биноан эса ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли эканлиги белгиланган. Бироқ кейинги бир неча йилларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш ­учун рухсатнома олмасдан қурилган уй-жой эгалари кадастр ҳужжатлари расмийлаштиришда анчайин муаммога дуч келишаётган эди.


 

Бекободнинг ободлик ва бунёдкорлик одимлари. Бекобод туман ҳокими Неъмат Қурбонов билан суҳбат

— БУГУНГИ кунда мамлакатимизнинг қай бир гўшасига назар солманг, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳал этилиши асносида халқимизнинг турмуш сифати, дунёқараши, жамият ҳаётида фаоллиги тобора ошиб бораётганлигига гувоҳ бўласиз. Бунда, албатта, давлатимиз раҳбарининг халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган талаби муҳим омил бўлмоқда. Айни кунларда бекободликлар ҳаётида ҳам яратиш ва яратувчанлик, эртанги кунга ишонч каби кўтаринкилик кайфиятини кўрдик. 


 

Президент ташрифидан сўнг нима ўзгарди? Оқдарё нурли келажак қуриш сари интилмоқда

ДУНЁ ҳамжамияти мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бормоқда. Қисқа фурсат мобайнида қилинган асрларга татигулик ишлар кўпчиликда ҳавас уйғотди. Юртимизда бўлаётган бунёдкорлик, ободончилик ишлари ҳайратга лойиқ. Юртбошимиз мунтазам вилоят, туман ва шаҳарларда бўлиб, халқимизнинг фаровон яшаши учун бир қатор истиқболли лойиҳаларни белгилаб, ­уларнинг натижаси билан қизиқаяпти.


 

“Адолат” — китобхонлар эътиборида

“АДОЛАТ” ҳуқуқий ахборот маркази томонидан ­“АДОЛАТ” китоб кунлари” шиори остида пойтахтимиздаги аҳоли гавжум ҳудудларда сайёр китоб савдо-ярмаркалари ўтказилмоқда. Жумладан, марказ томонидан жорий йил апрель ойида ҳуқуқий адабиётлар, жаҳон адабиёти дурдоналари, болалар адабиётлари кўргазма-ярмаркалари ташкил этиш режалаштирилган.


 

Адлия бўлимлари бир йил ичида

ТОШКЕНТ шаҳар адлия бошқармаси томонидан туман адлия бўлимлари ташкил этилганига бир йил тўлиши муносабати билан оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.


 

Юридик таълим: Интерфаол усуллар таълим сифатини оширади

ҲОЗИРГИ кунда турли техникалар, ахборот қурилмалари ҳар бир педагогдан ўқувчиларга давр шиддатига мос, сифатли таълим-тарбия беришни талаб этмоқда. Айниқса, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўсмир ёшидаги ўғил-қизларнинг китоб ўқиш, билим олишга бўлган иштиёқини янада оширишда ўқитувчининг моҳирлиги, машғулотларда интерфаол усуллардан самарали фойдаланиши муҳим аҳамиятга эга.