-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

“Биз биргамиз” хайрия акциясига старт берилди

19.04.2019

Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда навбатдаги хайрия акциясига старт берди.” Биз биргамиз!”лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида республика савдо ярмаркасини ташкил этди.

“ЕСОВОZOR” савдо мажмуасида ўтказилаётган ярмаркада Ўзбекистон ногиронлар жамияти ва Ногирон ишбилармон аёллар миллий ассоциациясининг 14 та ҳудудидан 300 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик, зардўзлик, тикувчилик, атторлик сингари юз турдан ортиқ маҳсулотлари билан қатнашди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборга лойиқ қисми эканлигини кўрсатиб беришдан иборатдир.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзо элликка яқин ногиронлиги бўлган ишбилармон аёллар иш билан таъминланадиган бўлди. Тадбир сўнгида  Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда республиканинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари тақдим қилишни режалаштирган.

Ушбу ижтимоий лойиҳада шогирдим Жуманиёзова Райхона билан қатнашаяпмиз, — дейди 22-мактаб ўқитувчиси Гавҳар ИБРАГИМОВА. — Биз Хоразм вилояти Хонқа туманидан ташриф буюриб,  шогирдим томонидан тайёрланган кўргазмали маҳсулотлар билан иштирок этаяпмиз.  Айтишим керакка, шогирдим шу кунгача ўтказилган вилоят миқёсидаги кўрик-танловларда муносиб иштирок этиб келмоқда.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахслар учун хайрия концерти намойиш этилди.

 
 
 
 
 
 
 
 

 

Латофат ЮСУБОВА

“Инсон ва қонун” мухбири