-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Сув келтирган элда азиз, Уни тўхтатиб қўйганчи? (2019 йил, 18 сон)

08.05.2019

ОҚОЛТИН туман адлия бўлими томонидан Сардоба шаҳарчаси Ат-Термизий кўчасида яшовчи Б.Маматов ва бир гуруҳ аҳолининг ичимлик суви етказиб бериш бўйича вужудга келган муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, туман марказидаги Ат-Термизий кўчасига яқин бўлган собиқ “Ёғ экстракт” корхонаси ҳудудида қазиб чиқарилган сув қудуғидан ичимлик суви корхона рухсати билан қувур орқали чиқарилиб истеъмол қилиб келинган. Ушбу корхона тугатилгандан сўнг корхона ҳудудида жойлашган сув қудуғи туман сувоқова ҳисобига ўтказилиб, фуқароларга ичимлик суви бериш тақиқланган.

Туман адлия бўлими томонидан фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб Оқолтин туман Сувоқова корхонасига киритилган тақдимнома қисқа кунларда ижобий ҳал этилди.

Ушбу тақдимнома Сувоқова корхонасининг соҳага масъул ходимлари томонидан муҳокама қилиниб, зудлик билан чора-тадбирлар кўрилди. Жумладан, сув ­узатиш минораси оператори бўлиб ишлаб келган ­Д.Умарова сув тортиш насосига ­эътиборсизлик билан қараганлиги оқибатида сув насоси куйиб, яроқсиз ҳолатга келган. Натижада Ат-Термизий ва Валихонов кўчаларида ­яшовчи аҳоли 15-20 кун мобайнида ичимлик сувисиз қийналган.

Ушбу ҳолат бир неча бор такрорланганлиги сабабли, оператор Д.Умарова эгаллаб турган вазифасидан бўшатилди. “Кўркам диёр” МФЙда жойлашган сув минораси тик қудуғига янги “Grandfor” GF-450 насоси ўрнатилди. Ҳозирги вақтда Ат-Термизий ва Валихонов кўчаларида яшовчи аҳоли ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди.

 

Турсунбой КАРИМОВ,

Оқолтин туман адлия бўлими бошлиғи