-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳоким фармойиши бекор қилинди (2019 йил, 18 сон)

10.05.2019

НАМАНГАН вилоят адлия бош­қармаси томонидан Чуст туманида фаолият юритувчи “ART SHOW” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Исматуллаевнинг Чуст туман ҳокимининг тадбиркорлик субъект­лари фаолиятини соат 23:00 дан кейин чеклаш ҳақидаги 2019 йил 19 февралдаги 30-Ф-сонли фармойишига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Чуст туман ҳокимининг 2019 йил 19 февралдаги 30-Ф-сонли фармойиши 2-бандига асосан Чуст тумани ҳудудида жойлашган барча рес­торан, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш шохобчалари (ошхона, чойхона, тунги клублар) умумий овқатланиш объектлари ҳамда истеъмол моллари билан савдо қилувчи чакана савдо объектлари маъмурияти томонидан иш вақтини эрталаб соат 08:00 дан кеч соат 23:00 гача этиб белгилаш, алкоголь маҳсулотлари сотиш шохобчаларининг иш вақти эса эрталаб соат 08:00 дан кеч соат 20:00 гача этиб белгилаш мақсадга мувофиқ, деб белгиланган.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур фармойишни бекор қилиш юзасидан 2019 йил 29 мартда чиқарилган тақдимномага ҳамда Чуст туман ҳокимининг ушбу тақдимнома ижроси ­юзасидан 2019 йил 10 апрелдаги 2617-сонли қарорига асосан Чуст туман ҳокимининг 30-Ф-сонли фармойиши бекор қилинди.

 

Сардорбек АЗИЗОВ,

Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими